апрел 16, 2022 10:50 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён ҲАМАС сиёсий бюроси раиси билан суҳбатда: сионист режим Фаластин қаршилигига тоқат қила олмайди
    Амир Абдуллоҳиён ҲАМАС сиёсий бюроси раиси билан суҳбатда: сионист режим Фаластин қаршилигига тоқат қила олмайди

Эрон ТИВ раҳбари сионистик режим фаластинликларнинг қўзғолони ва қаршиликларига дош бера олмайдиган даражада заифроқ бўлган деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдулоҳиён кеча Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати -ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбатида  Фаластиннинг тинч аҳолиси ва қаршилик ҳаракати аъзолари шаҳидлари хотирасига ҳурмат бажо келтириб,  сионистик режимнинг Масжид-ул -Ақсога уюштирган сўнгги ҳужумлари ва бу муқаддас маконни таҳқирлашини кескин қоралади.

Амир Абдуллоҳиён Масжид- ул -ақсода содир бўлган воқеа, Фаластиннинг қаҳрамон ва жасур халқининг тирик ва кучайиб бораётган қаршиликлари ҳамда сионистларнинг ночорлигини яққол намоён этганини таъкидлаб, бугунги кунда қаршилик энг яхши  вазиятида ва сионист режими эса энг заиф даражасидадир деб қўшича қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири бу суҳбатда Эрон Ислом республикаси бутун тарихий замин бўйлаб Муқддас Қудс пойтахтидаги ягона Фаластин давлатини ташкил этилишини қўлла.- қуватлайди деб эслатди.

Абдуллоҳиён шунингдек Қуддусни ишғол этган режимнинг ўзбошимчалик ҳаракатларини қоралаш ва тўхтатиш учун ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашувлар ва дипломатик алоқаларни давом эттиришга урғу бериб,  сионистик режимнинг фаластинлик номозхонларга қарши ҳужуми ва Масжид-ул -Ақсонинг таҳқирланишини бир неча араб-ислом давлатларини сохта режим яъне  Исроил режими билан алоқаларини нормаллаштиришининг салбий оқибатларидан бири деб атади.

ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ҳам телефон орқали бу суҳбатда, сионистларни Масжид-ул ақсода содир этган сўнгги жинлятларини ҳам изоҳлар экан, бугун Фаластин олдида икки йўл турибти: Масжид-ул ақсонинг яҳудийлаштилишини қабул қилиш ёки сионистик режимга қаршиилк кўрсатиш деб эълон қилди. У ўз сўзларида Фаластин халқи ва қаршилик ҳаракатлари қаршилик кўрсатиш йўлини қатъий танладилар деб аниқлик киритди.

Исмоил Ҳания сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг Фаластин, Қудси шариф, Масжидул-ақсони озод қилиш йўлидаги муқаддас ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганини .юксак баҳолаб,  сионистик режим тажовузларини қоралаш ва тўхтатиш учун ислом давлатлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва БМТ Хавфсизлик кенгаши даражасида дипломатик маслаҳатлашувларни кенгайтиришга чақирди.

Ёрлиқ