Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Афғонистонга ижобий ва конструктив қарашга эгадир
Эрон ТИВ раҳбари Афғонистон ташқи ишлар вазифасини бажарувчисининг Эроннинг Кобул ва Ҳиротдаги элчихонаси ва консуллигига қилинган сўнги ҳужумдан чуқур афсусда эканлигига жавобан, Эрон Афғонистонга ижобий ва конструктив қараш ва нуқтаи назарга эгадир деб айтди.
Кеча Афғонистон ТИВ раҳбар вазифасини бажарувчиси, Амирхон Муттақий Эрон ТИВ раҳбари Амр Абдуллоҳиён билан телефон орқали суҳбатида муштараклик масаласини муҳокама қилди.
Эрон ташқи ишвар вазири Амир Абдуллоҳиён апрель ойи аввалида, Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни муштаркалик ТИВ раҳбарларининг навбатдаги саммитида афғонистонлик томони билан музокараларига тўхталиб, Эрон Афғонистонга ижобий ва констуктив қарашга эгадир ва икки давлат ўртасида ҳамкорлик қилиш учун , инсонпарварлик ёрдамлар юбориш ва Афғонистон халқига хизмат кўсратишда ўз миссияларини фаоллаштириш бўйича делегациялар алмашуви ҳам шу доирада эканлигини ҳам таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари бу суҳбатда табийки биз ҳам Афғонистоннинг муваққат бошқаруви органидан Эрон Ислом республикаси дипломатик корпуслари ва дипломатлари хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш, чегараларни назорат қилиш ва ноқоуний ўтувчиларига рухсат бермаслик, шунингдек улар ўртасидаги амалдаги келишувларга мувофиқ икки томонлама мажбуриятларини бажариш, жумладан Эрон сувлари ва чегара сувлари соҳасида зарур ва жиддий ҳамкорлик қилишини кутамиз де эълон қилди.
Афғонистон муваққат ҳукумат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ҳам телефон орқали бу суҳбатда сўнгги пайтларда содир бўлган воқеалар ҳамда Кобул ва Ҳиротдаги Эрон ваколатхоналарига қилинган ҳужумдан чуқур афсусда эканилиги билдириб, Абдуллоҳиённи Эроннинг Афғонистондаги дипломатик бинолари, дипломатлари ва ходимларини тўлиқ таъминлашга ишонтирди.
Амирхон Муттақий Эрон ҳукумати ва халқининг меҳмондўстлигии юқори баҳолаб, оғир шароитларда афғонистонликларга кенг кўламли хизматлар кўрсатётганига миннатдочилик билдириб, Кобулдаги муваққат ҳукуматининг икки давлат ва кўшни мусулмон халқи мамлакатлари йўлида муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш тарафдори эканлигини таъкидлаб, Эрон хавотирларини бартараф этиш учун бор кучини ишга солишга ишонтирди