апрел 23, 2022 11:48 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: АҚШ ҳаддан зиёд талаб қилиш ва иккиланишни четга қўйиши керак
    Амир Абдуллоҳиён: АҚШ ҳаддан зиёд талаб қилиш ва иккиланишни четга қўйиши керак

Эрон ТИВ раҳари АҚШ ҳаддан зиёд талаб қилиш ва иккиланишни четга қўйи реализм ва ечим томн қадам ташлаши кераклигини айтди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Европа Итиифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Жозеф Боррелл билан телефон суҳбатларида  санкцияларни бекор қилиш учун маслаҳатлашувларни давом этишига ишора қилиб,  яхши, барқарор ва кучли бир келишувга эриша олиш учун Эрооннинг саъй -ҳаракатларида шубҳа йўқлигини таъкидлаб, Оқ уй амбиция ва шубҳаларни бир четга суриб реализм ва ечимлар сари қадам ташлаши керак де эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён  телефон орқали суҳбатларининг бошқа қисмида,  Афғонистонда қочқинлар тўлқини ҳамда терактларни ошишига ҳам ишора қилиб, Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш, афғонистонлик қочқинлари муаммосини ҳал қилиш, гуманитар ёрдам жўнатиш ва наркотикларга қарши курашда жиддий ҳамкорлик  қилиш зарурлигини маълум қилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Украина инқирозининг сиёсий ечимга қаратиш зарурлиги ҳамда Яманда вақтинчлик оташкесим ўрнатишни олқишлаб  минтақада доимий ўт очишни тўхтатиш, Яман қамалини тўлиқ олиб ташлаш ва яманликлараро келишувга эришишга умид қилди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўйича раҳбари Жозеф Боррель ҳам Вена музокараларида Эрон томонини ижобий иродасини таъкидлаб, биз Эрон келишувга эришмоқчи эканлигига ва турли ташаббуслар давом этаётганига ишонамиз деб айтди.

Боррел  Украина урушига ҳам тўхталиб, уни салбий оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган глобал инқироз  деб таърифлади.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўйича раҳбари   Эроннинг Ямандаги урушни тугатиш ва Афғонистондаги қочқинларга ёрдам кўрсатишин олқишлади. Европа Иттифоқи турли соҳаларда Эрон билан маслаҳатлашувлар, мулоқот ва қўшма ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириши мумкин деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ