Эрон мамлакати Бутунжаҳон пўлат ассоциациясида 10 -ўринни эгаллайди
(last modified Sun, 24 Apr 2022 15:58:32 GMT )
апрел 24, 2022 20:58 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати Бутунжаҳон пўлат ассоциациясида 10 -ўринни эгаллайди
    Эрон мамлакати Бутунжаҳон пўлат ассоциациясида 10 -ўринни эгаллайди

Бутунжаҳон пўлат ишлаб чиқариш ассоциацияси Эрон 6 миллион 900 минг тонна пўлат ишлаб чиқариш билан дунёда пўлат ишлаб чиқариш бўйича 10- ўринда эканини маълум қилди.

 Бутун пўлат ассоциациясига кўра, 2022 йил ойининг бошидан март  ойининг охиригача жаҳон пўлат ишлаб чиқарувчилари 456 миллион  600 минг тонна пўлат ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга камайганини кўрсатади.

Бундан ташқари 64 жаҳон пўлат ишлаб чиқарувчиси 2022 йилнинг март ойида 161 миллион тонна хом пўлат ишлаб чиқарди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8 фоизга камайди.

Айтилган даврда Эрон жами 6 миллин 900 минг тонна хом пўлат ишлаб чиқарди ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга камайган.

Эроннинг хомашё пўлат ишлаб чиқариши жорий йилнинг март ойиида  2021 йилнинг мартига нисбатан 6,1 фоизга камайиб, 2,3 миллион тоннани ташкил этди.

Жорий 2022 йил январь ойи бошидан март ойи охиргича Хитой 243 миллион   400 минг тонна ишлаб чиқарди (2021 йилнинг шу даврига нисбатан  10,5 фоизга камайди),дунёдаги энг йирик хом пўлат ишлаб чиқарди.

Хитойдан кейин Ҳиндистон 31 миллион  900 минг тонна хом пўлат (ўсиш 5,9 фоиз), Япония 23 миллион тонна (2,9фоизга пасайиш),  АҚШ 20 миллион 300 минг тонна ишлаб чиқариш билан АҚШ  ( ўндан тўрт баравар камайган) )  ва Россия  18 миллион  700 минг тоннa (1,2 фоизга пасайиш)  билан иккинчидан 5 -ўринларни эгаллаган.