Инқилоб раҳбари: Фаластин халқи мазлум бўлса ҳам, қудратли халқдир /қўшимча хабар/
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Фаластин халқини мазлум бўлгани билан бир вақтда қудрат сифатида баҳолаб, Фаластин масаласини унутмаслиги учун қаршилик кўрсатаётгани ва жиҳод қилаётган фаластинлик ёшлар ҳаракатларига тўхталиб, Қудс куни мазлум Фаластин халқига ҳамдардлик ва бирдамликни билдириши ва уларни руҳлантириш учун яхши имкониятдир деб айтдилар.
Ислом Инқилоб раҳбарияти маълумотлар ва ахборот идорасининг хабар қилишича. кеча ислом Инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, юзлаб эронлик талабалар ва талабалар ташкилотлари аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда яқинлашиб келаётган, Халқаро Қудс кунига ишора қилиб, Фаластин халқи ва ёшлари катта фидокорлик қилмоқда, сионистик режим эса қўлидан келган ҳар бир хатога йўл қўйиб энг зўр бузғунчилик ва жиноятни қўллади ва АҚШ ва Европа ҳам буни қўллаб қувватламоқда деб эслатдилар.
Ул Зот исломий давлатларнинг Фаластин масаласидаги ҳаракатларини қаттиқ танқид қилиб, афсуски исломий давлатлар жуда ёмон ишламоқда ва ҳатто Фаластин халқи ҳақида гапиришни истамаяптилар ва уларнинг айримлари Фаластинга ёрдам бериш йўли сионистлар билан мулоқот қилишдир деган тасаввурга эгалар бу эса катта хатоликдир деб таъкидладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Миср ҳукуматнинг қирқ йил аввал йўл қўйган катта хатоси ва сионистлар билан алоқалар ўрнатишига ишора қилиб, Мисрнинг сионистик режим билан алоқалари сионистларнинг Фаластин халқига қарши жиноятларини камайтирди-ми? Ё ки ҳозирда баъзи исломий давлатлар Анвар Содотнинг хатосини такрорламоқи бўлган Масжид-ул ақсонинг таҳқирланишии камайтирди-ми? деган савол оҳангида фикр билдирдилар.
Оятуллоҳил Узмо Хоманаий, сионистик режим билан алоқа қилиш ҳам ҳеч қандай фойда келтирмаслигини таъкидлаб, умид қиламизки Аллоҳнинг марҳамати билан Фаластиндаги ишларнинг ниҳояси яхши ва бахтли якунланади ва фаластинликлар тез орада юртлари ва Масжи-ул ақсода ҳукмронлик қиладилар деб айидилар.
Инқилоб раҳбари пок ва соф исломга қайтиш ва жинояларни рад этиш ва Фаластин масаласини Исломий Инқилобнинг хусусиятлари эканлигини баён этиб, деидеализация ва де-индентификация ҳал қилиниши керак бўлга иккита асосий муаммодир, бу муаммолардан ҳушёр бўлиш керак, аммо деидентификация ва деидеализациядан ва мустақилликни юқотишга интилаётганлар қай даражада мувафаққиятга эришгани ва ёки эришмаётганини университет ташкилотлари ва мутахасслари баҳолаши керак деб қўшимча қилдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси, ўтмишдагидан кўпроқ бу ташкилотларини кўпроқ аҳамиятига тўхталиб, бугун дунё янги тартиб ёққасида. Бу тартиб икки қутбли дунё тартиби ва бир қутбли дунё тартиби назарияси даврасидан кейин шаклланмоқда. Албатта бу даврда АҚШ кундан кунга кукчсизланиб борди деб буюрдилар,
Ул Ҳазрат Украинадаги сўнгги урушни масаласини чуқурроқ ва янги дунё тартибини шакллантириш констекстида кўриш кераклиги ва мураккаб ва оғир жараёнларга олиб келиши мумкинлиги ва бундай янги ва мураккаб вазиятда барча давлатларнинг жумладан Эрон ислом республикасини ҳам мамлакат манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлаш ва масаладан узоқлашмасдан бу янги тартибда дастурий қатнашишдир деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб Раҳбари сўзларини бошқа қисмида бундай улуғ ишни уддалашда талабалар ва талабалар ташкилотлари энг катта масъулият юкланган. шунга кўра университетлар билан боғлиқ масалалар икки баравар ошган деб хулоса қилдилар.