Эрон президенти: сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш остинда илон кўтаришдир
Кеча Эрон президенти сионистик режимнинг ёвуз ва хўрликка учраган режим эканлигини айтиб, давлат терроризми, инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда бузилиши, Фаластин халқига қарши тақиқланган қуроллардан фойдаланиш, Ал-Ақсо масжидини таҳқирлаш каби жиноятлар сионистик режим хавфсизлигига ҳеч қандай кўмаклашмади деб изоҳлади.
Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий исломий мамлакатлар элчилари ва вакилларини қабул қилганида айрим минтақа давлатини сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириш ва сионистик режимнинг зўровонликларига ишора қилиб, ўз таъбири билан қонхўр сионистик режим билан ўз алоқаларини нормаллаштиришга уринган айрим давлатлар ўз остига илон кўтарганларга ўхшайди ва бу ҳаракат шуҳбҳасиз, дунёдаги икки миллиардга яқин мусулмонларнинг ғазабини қўзғатди ва дунёдаги эрксевар одамларни нафратини ўйғотди деб қўшимча қилди.
Ироҳим Раисий ўз сўзларида, Фаластин масасаси ва минтақадаги қаршиликни сақлаб қолишида Халқаро Қудс кунини мавқеини таъкидлаб Қудс куни Эрон Ислом республикаси буюк асосчиси Имом Хумайний /р.а/ нинг мерос ва оқилона ташаббуси сифатида Фаластин масаласини ва қаршиликни ислом оламининг ураётган юраги сифатида сақлаб қолди деб аниқлик киритди.
Эрон президенти Қудс куни исломий уммат ҳамжиҳатлигининг куни эканлигини эслатиб, бу сана мазлумлар учун умид ва сионистик режим ҳамда ислом душманларининг ноумидлик кунидир деб эълон қилди.
Эрон президенти шунингдек Эроннинг мазлум Фаластин халқини қўллаб-қувватлашишига тўхталиб, Эрон ислом республикаси оғир кунларда ўз биродарлари ва дўстларига ёрдам кўрсатади деб баён этди.
Эслатиб ўтамиз бугун 2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир ва Фаластин халқи ва гуруҳлари бу санада Масжидул-ақсода кенг қамровли намойишлари ҳақида хабар берган.