Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Венесуэла президентини қабул қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i7168-Исломий_Инқилоб_Муаззам_Раҳбари_Венесуэла_президентини_қабул_қилдилар
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари босимлар қаршисида чора- тадбир билан қарши кураш олиб боришни таъкидладилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 24, 2016 13:01 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари босимлар қаршисида чора- тадбир билан қарши кураш олиб боришни таъкидладилар.

Куни кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Венесуэла президенти Николас Мадурони ўз ҳузурига қабул қилганларида,  Осиё Ғарби минтақасида АҚШ сиёсатлари ва барча мақсадларини қаттиқ мағлуб бўлганига ишора қилиб, нефт нархини пасайтириш сиёсатлари мустақил мамлакатларга  босим ўтказиш учун ўз навъидаги абзалдан ўзга нарса эмас деб қайд этдилар.Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари,  мустақил мамлакатларда ҳозирги муаммолар ва мушкилотларни вужудга келтириш учун нефт абзалидан фойдаланилаётганига ишора қилар экан,  ўтмишда айрим исломий мамлакатлар сионистик режимга қарши кураш олиб бориш учун нефт манбаларидан фойдалана бошлашди, аммо Ғарб давлатлари нефтдан сиёсий мақсадлар учун фойдаланилмоқда деган баҳоналар билан кўп жанжалларни йўлга қўйишди. Афсус билан айтанда бугунги кунда уларнинг ўзлари ва Опек ташкилотига аъзо бошқа айрим давлатлар ҳамда минтақадаги айрим мамлакатлар  АҚШ сиёсатларига пайравлик қилиб, нефтдан қурол- яроғ сифатида фойдаланишмоқда деб изоҳлаб ўтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ўз сўзларида  биз оқилона сиёсатлар ҳамда ҳамкорликларни кучайтириш йўли билан ушбу фитналарни чипакка чиқариб, душманчиликларни барҳам беришга қодирмиз деб айтдилар.

Арабистон режими 2014 чи йилнинг ноябрь ойида Опек ташкилотини бозордаги ўз ҳиссасини мақсадсиз кўпайтиришга мажбур этди. Сўнгги икки йил ичида, Опек ташкилотининг айрим аъзолари, хусусан Арабистон режими ишлаб чиқаришни кўпайтиришди ва  арзон нефт билан бозорларни ўз ихтиёрига олди.  Опекда тайин этилган ва аниқланган ҳиссалари ва акцияларидан ҳам кўпроқ ишлаб чиқариш, халқаро бозорларда нефт нархини бирдан тушишига сабаб бўлди.

Аммо эндиликда 2 йил ўтиб бориши билан,  ушбу фитна ва  мағлубият "таъмини татиб келган" Арабистон режими Ал-Жазоирда ўтказилган йиғлилишда,   нефт ишлаб чиқариш ҳажмини  10 миллин 700 минг бочкадан 10 миллион 200 минг бочкагача камайтирди.

Мавжуд вазиятни ўзгартиришга кумаклашиши имкоин бўлган  масала ҳам Опек ташкилотини ҳамжиҳатликка эҳтиёж сезаётганидир.

Шу ҳол билан бирга,  АҚШ моҳияти билан танишиш ва мустаҳкам бир иқтисод чорчубасида ақл ва тадбирга асосланган тўғри иқтисодий қарорлар чиқариш жуда ҳам муҳим масала ҳисобланади.

Бошқа нуқтаи назар билан қараганда  Ал-Жазоир йиғилишида Опекнинг сўнгги қарори бу ташкилотда ҳамжиҳатлик ва ваҳдатни кучайтириш учун жуда тўғри қарор эканлиги назарга ташланмоқда аммо ундан ҳам муҳимроқ масала,  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарини Венесуэлла президенти билан учрашганида билдирган муҳим мавзуларидир.

Ул зот  сўзлари давомида, АҚШ давлатини ўз  бюджети ва минтақадаги айрим давлатлар ҳисобидан йирик харажатлар қилгани билан бир пайтда,  Осиё ғарби минтақасида сиёсатларини амалга оширишда муваффақиятсизликларга дучор бўлганига ишора қилиб,  айрим томонлар  АҚШни мағлуб этишни имкони йўқ деб тасаввур қилишади ҳолбуки, ушбу тасавур катта бир хатоликдир. АҚШ давлатини ўтган 15 йил давомидаги кетмакет хатоликлари эндиликда уни минтақада боши берк кучага кириб қолгани ва кўп муамоларига дучор бўлганига сабаб бўлган.

АҚШ давлати дахолат этувчи сиёсатларини амалга ошириш йўналишида бошқа мамлакатларни ҳарбий таҳдид қилиши ва бевосита ишчки ишларида дахолат қилиши билан бир вақтда, иқтисодий абзал ва ричаглардан фойдаланишни  ўзининг иш дастурида жой берган.

Нефтдан бой мамлакатлар бозорлари ва иқтисодий системаларида муаммолар ва мушкилотларни келтириб чиқариш каби ричаглардан  фойдаланаётганини ҳам айни шу нуқтаи назардан баҳолаш мумикн.

 Ҳозирги вазият хусусан сўнгги бир йил ичида Венесуэла давлати дучор бўлган муаммолар ҳам АҚШ давлатининг фитна  ва душманона сиёсталарининг бир қисмидир.

Венесуэла президенти ҳам сўнгги икки йил ичида, нефт нархини пасайганига тўхталиб, АҚШ империализми Венесуэлага қарши кўп фитна ва дахолатларни ишга солди аммо Венесуэла халқи  ушбу иқтисодий уруш қаршисида кураш олиб борди, эндиликда  аста- секин иқтисодий бўҳрондан чиқиш ҳолидадир деб қўшимча қилди.

Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида  Венесуэла давлатини Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатини раислиг қилаётан пайтларида мавжуд  фурсат ва имкониятларидан максимал даражада фойдаланиши лозимлигини ҳам таъкидладилар.

Ул Зот шунингдек  Эрон ислом жумҳуриятини  Венесуэла билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганига тўхталиб,  имзоланган келишувларни ижро этиш ва сўраб сўраштиришда ҳар икки давлат масъулларининг муҳим ролини баён этдилар.