май 11, 2022 15:03 Asia/Tashkent

Бугун Ислом Инқилоби соқчилар корпуси, Ироқ шимолида жойлашган террорчилик гуруҳлари позицияларини артиллерия ва учувчисиз учоқлардан зарбалар билан йўқ қилди.

Эронниннг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси пиёда кучларининг Ҳамза Сайид-уш-шуҳадо /а/ базаси тарқатган баёнотида  зўравон қудратларга  қарам бўлган террорчи гуруҳчаларнинг  Эрон тўпроғига кириб бориш ва аксил-хавфсизлик ва қўпорувчилик операцияларини ўтказиш учун террор аъзоларини юбориш каби ёвузликлар ортидан бу гуруҳчалар  Эроннинг Ҳамза Сайид-уш-шуҳадо /а/ базасининг кучларининг аниқ разветка ва тезкор чора -тадбирлар билан уларга қарши амалиёт ўтказди  ва бу 5 кишилик террорчи гуруҳининг барча аъзолари Эроннинг Бона шаҳрида қўлга олинди.

Террорчили гуруҳ аъзоларининг Эронга қарши қўзғатувчи ва машъум мақсадлари ва ниятларига иқрор бўлганидан сўнг бугун  Ироқнинг шимолий минтақасида жойшлашган террорчилар базалари ва оъбектлари Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Сайид-уш-шуҳадо Ҳамза /а/ базаси кучлари томонидан нишонга олиниб йўқ қилинди.

13 март куни Ироқнинг Эрбил шаҳридаги Исроил жосуслик ва махсус операциялар ташкилотининг /Моссад/ иккита жосуслик базаси Ислом Инқилоби соқчилар корпуси томонидан ракетлар орқали нишонга олинганди.

Сўнгги йилларда террорчи гуруҳлар АҚШ ва сионистик режим кўмагида террорчилик ҳаракатлари орқали Эрон чегара ҳудудлари ва унинг атрофидаги муҳитни беқарорлаштириб   Эронга қарши максимал хавфсизлик босимларни оширишга уринди. Бу террорчилик ҳаракатлар ҳар сафар уларнинг ёвузлари билан мутаносиб равишда Эрондан керакли жавоб олган.

 

Ёрлиқ