Абулқосим Фирдавсийни улуғлаш куни: форс тили ва ўзлигини сақловчи буюк шоирни хотирлаш
(last modified Sun, 15 May 2022 09:39:46 GMT )
май 15, 2022 14:39 Asia/Tashkent
  • Абулқосим Фирдавсийни улуғлаш куни: форс тили ва ўзлигини сақловчи буюк шоирни хотирлаш
    Абулқосим Фирдавсийни улуғлаш куни: форс тили ва ўзлигини сақловчи буюк шоирни хотирлаш

Ҳижрий -шамсий йил урдибиҳишт ойининг 25-куни Эрон миллий тақвимида Эрон ва жаҳонниг энг буюк достон яратган Ҳаким Абулқосим Фирдавсийни хотирлаш куни сифатида қайд этилган.

Эрон телерадиокмпаниясиинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фирдавсий номи билан машҳур бўлган Али Тўсийнинг ўғли Аулқосим Ҳасан Эроннинг буюк шоири Ҳҳижрий 329 йилда (милодий 920-1020) Хуросони Разавий вилоятининг маркази Машҳад шаҳрининг яқинидаги Тус шаҳри Бож қишлоғида ва энг муҳим ва таниқли форс тилида эпос яратган буюк шоир ҳисобланади.

Абулқосим Фирдавсийнинг жаҳон миқёсидаги шуҳратига бу машҳур эронлик шоири ёшлигида ёзга бошлаган мислсиз " Шоҳнома " китобидир ва Фирдавсий " Шоҳнома" ни яратиш учун  30 йил умрини сарфлаган.

Шубҳасиз форс тилининг буюк " посбонлари" дан бири бўлган Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ёрқин ижоди,форс тилидаги " Шоҳнома" си форс тили ва эронлик ўзлигини сақлаб қолишда инкор этиб бўлмас аҳамият касб этган.

Донишманд Абулқосим Фирдавсийнинг қабри Тусда ва Машҳаднинг турли диққатга созовор жойлари орасида жойлашган бўлиб, уни зиёрат қилиш ҳар бир эронлик ва чет эллик сайёҳни қизиқтиради.