Эрон дунёдаги сунъий юлдошларни ишлаб чиқарадиган ва учирувчи 10 мамлакат қаторига кирди
Эрон Ислом республикаси сунъий йўлдошлар, маҳаллий учиргичлар ва космик станциялар қуриш бўйича дунёниг 10 та давлатдан биридир.
Эрон сўнгги 40 йил ичида Эрон космик технологияларга эришишда узлкусиз ва прогрессив қадамлар ташлади. Эроннинг космик дастурининг Ғарбий Осиё минтақасидаги бошқа мамлакатлардан фарқи шундаки, Эрон ўзининг ички имкониятларига таяниб ўзининг маҳаллий технологиясидан фойдаланган.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон алоқа ва ахборот технологиялари вазири Исо Зореъпур, Эрон мамлакати сунъий йўлдош ишлаб чиқарадиган ва учириш билан шуғулланувчи 10 давтлатдан бири эканнини таъкидлаб, бу саноат Эронга куч ва технология тақдим этади деб қўшимча қилди.
Зореъпур шунингдек Эрон санкциялар ва қийинчилик авжида фазо соҳасида энг илғор билимга эришгани шу боис юкларни нишонга аниқ узатувчи сунъий йўлдош ва сунъий йўлдош ташувчиларни яратишни давом эттиради деб аниқлик киритди.
Эрон алоқа ва ахборот технологиялари вазири Британия каби давлатлар энди сунъий йўлдошларни учиришда Россияга қарам бўлгани ва сўнгги пайларда ҳатто бу масалада рухсат олмаганига тўхталиб, бугунги кнда Эрон Ислом республикаси фахр билан ушбу билимларни маҳаллийлаштирилган давлатлардан биридир деб изоҳлади.