июн 02, 2022 11:07 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Эрон Бошқарувчилар кенгашидаги ҳар қандай конструктив бўлмаган ҳаракатларга  қатъий жавоб қайтаради
    Хатибзода: Эрон Бошқарувчилар кенгашидаги ҳар қандай конструктив бўлмаган ҳаракатларга қатъий жавоб қайтаради

Эрон ТИВ матбуот котиби Эроннинг ядровий дастури бутунлай тинч мақсадга қаратилган ва биз Бошқарувчилар кенгашидаги ҳар қандай конструктив бўлмаган ҳаракатларга табиий равишда қатъий ва муносиб жавоб қайтарамиз деб таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода, Халқаро атом  энергияси агентлигиниг янги ҳисоботига таянган Франция ТИВ-нинг позициясига жавобан, Эроннинг МАГАТЭ билан кенг кўламли ва конструктив техник ҳамкорликларини бутунлай кўрмаганга олаётган  бундай шошқалоқлик ва сиёсий позициядаги қарашлар ҳам  бефоида ва аралашувга асослангандир деб қўшимча қилди.

Саъид Хаитибзода шунингдек психолгик уруш йўлида ва МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши йиғилиши остонасида Эронга босим ўтказиш заминасини муҳаё қилишга қаратилган бундай ҳатти- ҳаракатлар ва равишлар бизга яхши маълум . Албатта бу баёнотларнинг сохта сионистик режимни сўнгги ҳаракатларига тўғри келиши ва мос келиши сионистик режимни уларда изларини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ маълум этади деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, Эроннинг ядровий дастури бутунлай тинч мақсадга қаратилганн ва биз Бошқарувчилар кенгашидаги ҳар қандай констурктив бўлмаган ҳараткатларга табиий равишда қатъий ва муносиб жавоб бермамиз. Бошқарув кенгаши ва МАГАТЭ Бош директорининг ҳисоботига босим ричаги сифатида қарайдиганлар эса бунинг оқибатлари учун жавобгардир деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ