Исломий: сионистик режим Эронга қарши МАГАТЭнинг мумкин бўлган резолюциясини қўллаб - қувватламоқда
(last modified Wed, 08 Jun 2022 09:37:31 GMT )
июн 08, 2022 14:37 Asia/Tashkent
  • Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси: сионистик режим Эронга қарши МАГАТЭнинг мумкин бўлган резолюциясини қўллаб - қувватламоқда
    Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси: сионистик режим Эронга қарши МАГАТЭнинг мумкин бўлган резолюциясини қўллаб - қувватламоқда

Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси, Халқаро атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарув кенгашида Эронга қарши эҳтимолий резолюция лойиҳаси сиоинстик режимнинг максимал босимга асосланган ёвуз сиёсати доирасидадир деб изоҳлади.

Бугун Эрон Атом энергияси ташкилоти раиси Муҳаммад Исломий  журналистлар билан суҳбатида,  Европанинг 3 та давлатининг бошқарувчилар кенгашидаги таклиф қилинган резолюция хусусидаги саволга жавобан,  20 йилдан бери Эронга қарши иддаолар янграмоқа ва айбловлар давом этмоқда деб таъкидлади.

Исломий ўз сўзларида  комплекс ҳаракатлари режасининг шакллашининг асосини Эрон ядровий дастурига қарши халқаро айлбловларни бекор қилши бўлганини баён этиб,  PMD ядровий дастурининг мумкин бўлган ҳарбий ўлчовларини кўришдаги барча айбловлар ёпилди  ва Ғарб давлатлари  Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишлари керак эди аммо бу амалга ошмади деб аниқлик киритди.

Эрон атом энергиясии ташкилоти раҳбари,  Эрон бир неча ойдан бери музокаралар олиб бормоқда ва келишув матни техник жиҳатдан якунланди, аммо сионистик режим яна бир марта  террорчилик, психологик ҳужумлар шунингдек фаол дипломатия ва муболағали иддаоси билан Эронни таҳдид қилмоқда деб қўшимча қилди.

Исломий Эроннинг яширин, ёзилмаган ва хабар қилмаган ядровий фаолияти йўқлигини ва бу иддао сионист режим матбуот ктибиниг фитнаси эканлигини эслатиб, Эрон МАГАТЭ билан тўлиқ ҳамкорлик қилган деб айтди.