Саъид Хатибзода : Вена музокаралари "поезди" рельсдан чиқиб кетмаган
Эрон ТИВ матбуот котиби Вена музокараларига тўхталиб, Эрон ҳамон дипломатия йўналишида бораётгани ва музокаралар поезди издан чиқмаганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода матбуот анжуманида, АҚШ бир томонлама ва ноқонуний равишда Комплексс ҳааркат режасидан чиқди ва максимал босим ўтказа бошлади, бу эса шармандали мағлубиятига олиб келди деб изоҳлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдек АҚШнинг барча бузғунчи ва провакацион ҳааракталарига қарамай, музокаралар " поезд"и релсдан чиқиб кетмаган деб айтди.
Эрон ТИВ матбуот котиби, Теҳрон ҳукуматини яхши ва кучли келишувга эришишга тайёр эканини айтиб, АҚШ томони шартнома имзоланиши билан якунланган йўлга тезроқ қайтишига умид билдирди.
Эрон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби, АҚШнинг Сурияга қарши санкциялари ҳақида ҳам гапириб, АҚШ санкциялари халқларга қарши иқтисодий терроризмдир деб қўшимча қилди.
Саъид Хатибзода АҚШ ва унинг минтақадаги ва унинг ташқарисидаги иттифоқичлари ёлланма аскарлари орқали Суриядаги террористларни жойлаштиришга ҳааркат қилганини билдириб, шу тариқа Сурия марказий ҳукуматини ағдаришга уринди, аммо Сурия халқининг қаршилиги биан мувафаққиятсизликк учради деб таъкидлади.
Эрон ТИВ наттоғи Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг ҳафта охирида Теҳронга келиши ҳақида хабар қилди.