Эрон ТИВ раҳбари: Эрон дунё билан мувозанатли муносабатларга интилмоқда
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раиси билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Эрон дунё билан мувозантли алоқалар ва Европа қитъаси билан алоқаларни сақлаб қолиши ва кенгайтиришга интилади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун Теҳронда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича раиси Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик бўйича узоқ аммо ижобий музокаралар бўлди деб хабар қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек Эрон дунё билан мувозантли муносбаатларга интилади ва Европа қитъаси билан алоқлаарни сақлаб қолиш ва кенгайтириши Эроннинг устувр йўналишларидан биридир деб қўшимча қилди.
Амир Абдуллоҳиён Эроннинг тўлиқ иқтисодий манфаатдорлиги муҳим масалалардан бири ва биз музокараларни қайта бошлаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга ҳаракат қиламизз деб таъкиадлади.
Эрон ТИВ раҳбари АҚШ томони реал ва қатъий чоралар кўришига умид қиламиз деб қайд этди.
Амир Абдуллоҳиён Украина масаласида, Эрон урушни ечим сифатида билмайди. Яман мавзусига келсак биз яманликларароо музокараларни ягона ечим эканигига ишонамиз деб баён этди.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари қўшма матбуот анжуманида, дунё учун келишувга эришиш муҳим деб таъкидлади.
Боррел шунингдек, Эрон минтақадаги энг йирик давлат бўлиб, энергетика соҳасида катта салоҳиятга эга деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раиси биз комплекс ҳаракатлар режасини қайта ишга туширишимиз, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бекор қилишимиз ва Эронга иқтисодий фойда келтиришимиз керак деб изоҳлади.
Боррел ўз сўзларида, қарийб 3 ой давомида тўхтатилган музокаралар яна давом этиши режалаштирилди деб айтди.