Инқилоб раҳбари: душманларга қарши туришнинг натижаси ғалабадир
(last modified Tue, 28 Jun 2022 10:35:56 GMT )
июн 28, 2022 15:35 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: душманларга қарши туришнинг натижаси ғалабадир
    Инқилоб раҳбари: душманларга қарши туришнинг натижаси ғалабадир

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Эрон суд ҳокимияти раиси ва бир гуруҳ амалдор ва суд тизими ходимлари билан учрашувда душманларга қарши туриш натижасини ғалаба ва тараққиёт эканлигини таъкидладилар.

 Инқилоб раҳбари идораси  матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  бу учрашувда жамиятдаги ўзгармас  илоҳий равишлар ва анъаналарни тушитириб, Эрон миллати ва ислом  жумҳурмияти тузумининг   1981 йилги буюк ва аччиқ воқеалар қаршисида ғурур ва ҳайратланарли ғалаба қозонишнинг сабаби қаршилик, ҳаракат ва душманлардан қўрқмаслик эди. Бу илоҳий анъана ҳар доим такрорланиши мумкин ва биз бугунги Худованд уша 1981 йилдаги Худованд эканлигини билишимиз керак деб қўшимча қилдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  Аллоҳ динининг ёрдами ёки Аллоҳ неъматларига ношукрлик натижаси хусусидаги Қуръонда  келтирилган илоҳий анъаналар ва қонунлар намуналарига ишора қилиб,  Қуръони карим илоҳий анаъана билан боғлиқ бўлган мавзуларга тўла бўлиб уларнинг хулосаси шундаки агар жамият душманларга қарши турсалар ва Аллоҳга таваккал қилиб,  ўз фарзларини адо этган бўлсалар натижа ғалаба ва тараққиёт бўлади лекин нифоқ , бепарволик ва заифликка дуч келсалар натижаси мағлубият бўлади деб эслатдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  баъзи заифлик ва ички камчиликлар туфайли айрим ҳолларда душманларнинг ўз навъида   хурсанд бўлишига ҳам тўхталиб,  1981 йилда ҳам  ундан кейинги қирқ йилда ҳам душманлар баъзи ҳолларда  Инқилоб ва исломий тузум барҳам топади деган хом хаёл ва асоссиз орзулар қиларди аммо уларнинг ушбу умидлари умидсизликка айланган ва уларнинг асосий муаммоси ҳам бу умидсизлик сирини тушуна олмайдиганларидир деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари  душман бу дунёда сиёсий ҳисоб-китоблардан ташқари илоҳий равишлар ва анъаналар билан ҳисоб-китоблар борлигини англай олмайди деб хулоса қилдилар.

 

Ёрлиқ