Эроннинг Ҳурмузгон вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида 5 киши қурбон бўлди
Эроннинг Ҳурмузгон вилятитда Рихтер шкаласи бўйича 6 балдан ортиқ кетма-кет содир бўлган зилзила оқибатида, 5 киши ҳалок бўлиб 39 киши жароҳат олди.
Эроннинг сейсмология идораси хабарига таяниб, ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун шанба эрталаб Эрон жанубидаги Ҳурмузгон вилоятининг Бандар Хамир ва Бандар Линга туманларида Рихтер шкаласи бўйича 6,1 балли зилзила ернинг 10 км чуқурлигида содир бўлди ва Бадар Канг атрофида 28 километр ер чуқурлигида яна 6,1 балли зилзила содир бўлди.
Рихтер шкаласи бўйиса 6,3 магнитудаи зилзила ернинг 26 километр чуқурлигида содир бўлди ва Бандар Хамир портида ҳам сезилди.
Расмий статистик маълумотларига биноан, Ҳурмузгон вилояти ғарбида рўй берган кучли зилзилалар Бандар Линганинг Соя Хуш қишлоғида ҳозиргача 5 киши ҳало кбўлди ва 39 киши жароҳатланди.
Зилзилалар шунчалик кучли эдики Эроннинг Бандар Аббос шаҳри ва Ҳурмузгон вилоятининг бошқа баъзи шаҳарларида Форс Кўрфази оролларида ва ҳатто Форс Кўфази бўйи боқша давлатларда ҳам сезилди.