Амир Абдулоҳиён : Эрон ва Озарбойжон республикаси тушунмовчиликлар босқичидан ўтган
Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон ва Боку давлатлари тушунмовчилик босқичидан ўтганига тўхталиб, икки давлат ўртасида савдо ҳажми ўтган ойлардаа ошиб борганини эслатди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Теҳронда Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жейҳун Байрамов билан ўтказган қўшма матбуот конференцияда, икки давлат ўртасидаги яхши тушуниш, ишонч, ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатлар чуқурлашаётганини таъкидлаб, биз Эрон ва Озарбойжон Республикаси халқлари икки давлат расмийларининг ўзаро келишувлар ва тушунишлари ҳамда ташрифлари натижасида эришилган ютуқларни сезиларли ҳис қилишга келишиб олдик деб эълон қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Озарбойжон Республикаси ташқи ишлар вазири билан бугунги музокараларда мамлакатлар, жумладан Озарбойжон Республикасининг ҳудудий яхлитлиги масаласига алоҳида урғу берилганини билдириб, Эрон давом этаётган Тоғли Қорабоғ можаросиини халқаро ҳуқуқнинг таниқли тамойиллари асосида тинч йўл билан ҳал этиш жараёнини қўллаб-қувватлашини яна бир бор маълум қилди.
Абдуллоҳиён шунингдек яқинда Теҳронда Эрон, Озарбойжон республикаси ва Туркия ТИВ раҳбарларининг 3 томонлама учрашуви бўлиб ўтишини хабар қилиб, Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ҳам Теҳронга келиши кутилмоқда деб қўшимча қилди.
Озарбойжон Республикаси ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов эронлик ҳамкасби билан қўшма матбуот конференцияда Эрон билан биргаликда автомобил ва трактор ишлаб чиқариш борасида келишувга эришганларини баён этиб, тўғон ва ГЭСни барпо этиш ва ишга тушуриш икки давлатнинг муҳим ва устувор лойҳаларидандир деб изоҳлади.
Жайҳун Байрамов ўз сўзларида, Озарбойжон республикасининг Арманистон билан муносабатларини нормаллаштиришни истаётганини таъкидлаб, Боку давлати Арманистон билан транспорт ва халқаро алоқаларни қайта очишга тайёр деб маълум қилди.