Пашинян Эрон компанияларининг Арманистон инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишини олқишлади
(last modified Fri, 08 Jul 2022 06:16:35 GMT )
июл 08, 2022 11:16 Asia/Tashkent
  • Пашинян Эрон компанияларининг Арманистон инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишини олқишлади
    Пашинян Эрон компанияларининг Арманистон инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишини олқишлади

Арманистон бош вазири Эрон компанияларининг Арманистон инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишини олқишлаб, Ереван-Теҳрон муносабатларини барча соҳаларда янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Фарс агентлигининг хабар беришича, Арманистон бош вазири Никол Пашинян Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация билан учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни яхши ва ривожланаётган деб атади.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг Арманистонга ташрифидан мамнунлигини изҳор этган Пашинян қўшимча қилди: Арманистон ҳукумати икки халқ манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш асосида Эрон билан ҳар томонлама ҳамкорлик даражасини оширишга тайёр.

Эрон ва Арманистон ўртасидаги ривожланаётган муносабатларга тўхталиб ўтган Шамхоний, тарангликни камайтириш, минтақавий хавфсизликни сақлаш ва ташқи кучларнинг роли ва аралашувисиз жамоавий ҳамкорликни ошириш минтақанинг барқарорлик ва тараққиётга эришиш учун энг долзарб эҳтиёжларидан эканлигини таъкидлади.

Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби минтақа давлатлари ўртасидаги келишмовчиликларни мулоқот орқали ҳал қилиш ва зўравонликдан қочишга урғу берди.

Эрон Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Теҳрон ва Ереван ўртасидаги сиёсий муносабатларнинг ижобий даражасидан мамнунлигини билдирар экан, Эрон ва Арманистон ўртасидаги келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишини муҳим деб ҳисоблади ва икки давлат ўртасидаги қўшма лойиҳаларнинг имкон қадар тезроқ якунланишини таъкидлади. 

Ислом инқилоби натижасида раҳбарининг вакили ва Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний пайшанба куни эрталаб бир кунлик расмий ташриф билан Арманистон пойтахти Ереванга етиб келди.

Ёрлиқ