Эрон ва Россиянинг иқтисодий айирбошлашда миллий валюталардан фойдаланади
Эрон Марказий банки раиси Теҳрон ва Москва давлатлар ўртасида иқтисодий алмашинувларга доллар ва евро ўрнига миллий валютадан фойдаланиш бўйича ўзаро келишувг эга бўлганини хабар қилди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар беришича, Москвага сафар қилган Эрон Марказий банки раиси Али Солеҳободий, Россия Марказий банки бош раиси Элвира Набиуллина, Бош вазири ўринбосари Александр Новак, иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва Россия Бош вазири халқаро ишлар бўйича ўринбосари Алексей Аршак билан учрашганида, қувонарлиси Россия билан турли банк, молия, ва иқтисодий соҳаларда яхши келишувларга эришилди бу яқин келажакда амалга оширилади ва икки давлат ишбилармонлари самаралари ҳис қилишади.
Али Солеҳободий шунингдек Эрон ва Россия ўртасида икки давлатнинг иқтисодий алмашинувида миллий валюталарда фойдаланиш бўйича келишувга ишора иқлиб, миллий валюталардан фойдаланиш масаласи Россиянинг юқори мартабали иқтисодий амалдорлари билан маслаҳатлашувларнинг муҳим ўқларидан бири бўлди ва яқин орада эришилган келишувларнинг амалга оширилишини кўрамиз деб таъкидлади.
Эрон Марказий банки раиси Swift ўрнига маҳаллий мессенжерлардан фойдаланиш ҳақида ҳам маълум қилиб, ҳозирда Эрон Ислом республикаси SWIFT ўрнини босадиган маҳаллий банклараро хабар алмашиш тизимларидан фойдаланмоқда. Россияда ҳам икки давлат ўртасидаги банк ҳамкорлиги учун асос бўлиши мумкин бўлган маҳаллий мессенжерлари мавжуд деб изоҳлади.
Эрон Ислом Ресупубликаси Марказий банки раиси Али Солеҳободий банк, молия ва иқтисодий делегация бошчилигида Москвага ташриф буюрди.