Шоҳнома ва Ҳафтсин; Россиялик талабалар Эроннинг абадий ва маданий мероси билан таништирилмоқда
(last modified Sat, 05 Apr 2025 13:49:53 GMT )
апрел 05, 2025 18:49 Asia/Tashkent
  • Шоҳнома ва Ҳафтсин; Россиялик талабалар Эроннинг абадий  маданий мероси билан таништирилмоқда
    Шоҳнома ва Ҳафтсин; Россиялик талабалар Эроннинг абадий маданий мероси билан таништирилмоқда

Россиянинг Қозон федерал университети Эрон тили ва маданияти кунлари бўлиб ўтди.

Эроннинг Россиядани маданий маслаҳатлашуви ҳамкорлигида Қозон федерал университетининг Халқаро муносабатлар, тарих ва шарқшунослик  институтида Наврўз байрами муносабати билан бир қатор маданий тадбирлар ўтказилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  мазкур тадбирда Халқаро алоқалар инстиутти  Эроншунослик марказида Эрон маданиятига қизиққан форс тили талабалар томонидан Наврўз билан боғлиқ Эрон маданияти ва анъаналарини таништириш мақсадида турли кунларда турли дастурларўтказилди.

Форсча ҳикоя ёзиш, шеър ўқиш мусобақаси, "Шоҳнома"даги таниқли Эрон шоири Ҳаким Фирдавсийнинг образлар яратгани ва ҳикоятлари ҳақида спектакл ва абаҳс -муннозаралар ана шу дастурлардан эди. Энг муҳим тадбирлардан бири форс адабиётининг атоқли мумтоз шоири Низомий Ганжавий ижодига бағишланган "Форс шеъри ва мусиқа кечачи" бўлди. Мазкур дастурда, Эроншунослик маркази директори Мастура Аҳмадова Эрон шоирлари тафаккурида яратилган тушунчалар ва унинг шеъларда намоён бўлиши ҳамда фос шеъриятидан келиб чиқан мусиқалар билан таништирди. Сўнгра талабалардан бири буни форс адабиётининг Шарқ ва Ғарбнинг бошқа халқлари адабиётига таъсирига оид материалларни тақдим этди ва иштирокчилар томонидан олқишланди.