Дунё 5 та сўз билан Наврўз ҳикоясини айтади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98836-Дунё_5_та_сўз_билан_Наврўз_ҳикоясини_айтади
Эрондаги Саъдий жамғармаси ҳижрий 1405 йил кириб келиши муносабати билан " 5 сўзда Наврўз" халқаро компаниясни уюштирмоқда.
(last modified 2026-02-26T12:35:41+00:00 )
феврал 26, 2026 17:30 Asia/Tashkent
  • Дунё 5 та сўз билан Наврўз ҳикоясини айтади
    Дунё 5 та сўз билан Наврўз ҳикоясини айтади

Эрондаги Саъдий жамғармаси ҳижрий 1405 йил кириб келиши муносабати билан " 5 сўзда Наврўз" халқаро компаниясни уюштирмоқда.

Порс тудей сайтига кўра, Эрондаги Саъдий жамғармаси янги  1405-йил арафасида форс тилини тарғиб қилиш ва бутун дунё бўйлаб форс тилини ўрганувчиларга Эрон маданиятини таништириш мақсадида " 5 сўзда Наврўз"  халқаро кампаниясини ташкил қилмоқда.  "5 сўзда Наврўзз" кампаниясида турли мамлакатлардаги форс тилини ўрганувчилар "Наврўз", "Баҳор", "Қайта туғилиш", "Дўстлик", Табрик" каби 5 та сўздан фойдаланиб, форс тилида 3-5 жумладан иборат қисқа матн юбориши керак. Шунга кўра, матнда ушбу 5 та сўздан камида учтасини ишлатиш мажбурийдир.  Ушбу аксия иштирокчилари матнини ёзганидан сўнг уни равон ва тўғри айтиб беришлари ҳамда ўз ижроси акс этган видеони юборишлари мумкин. Видеонинг давомийлиги максимал икки дақиқага ўрнатилади ва горизонтал ҳоатда.

Форс тилини ўрганувчилар тайёрланган матнини видеонинг бошида, ўз исмини ва яшаётган мамлакатини таништирганидан сўнг, Наврўз билан табриклаш ва уларни Янги йил билан табриклаш орқали  ёдлаб ёки айтиб беришлари талаб қилинади. Тақдим этилган видеоларда Наврўз белгилари ёки рамзлари ҳамда форс тилини ўрганувчилар яшайдиган мамлакатнинг жиҳатлари бўлиши керак.

Ишларни топширишнинг охирги муддати - 2026-йил 13-март қизиқувчилар ўз видеоларини  http://s1f.ir/noroz1405  ҳаволаси орқали юборишлари мумкин. Якунда сараланган 3 та иштирокига совғалар топширилади.