Заҳро Иршодий: Эрон давлати Марказий Осиё ва Жанубий Осиё алоқаларини яхшилашга тайёр
(last modified Tue, 12 Jul 2022 09:55:59 GMT )
июл 12, 2022 14:55 Asia/Tashkent
  • Заҳро Иршодий: Эрон давлати Марказий Осиё ва Жанубий Осиё алоқаларини яхшилашга тайёр
    Заҳро Иршодий: Эрон давлати Марказий Осиё ва Жанубий Осиё алоқаларини яхшилашга тайёр

Эроннинг БМТдаги вакили ўринбосари Эрон Ислом Республикаси ўзининг ноёб салоҳияти ва имкониятларигаэга ҳамда Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги муҳим кўприк сифатида икки катта минтақа ўртасидаги алоқа майдонини яхшилашга тайёр деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эронннинг БМТдаги доим вакили ўринбосари Заҳро Иршодий  БМТ Бош Ассамблеясида Марказий ва Жанубий  Осиё ўртасидаги алоқа мавзусига бағишланган нутқида, Эрон ислом республикаси нуқтаси назаридан Марказий ва Жанубий Осиёни бир-бирига боғлаш, шунингдек икки минтақа халқлари ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларга асосланган ушбу икки ҳудуд ўртасидаги муносабатлари ҳар томонлама ва барқарор ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади, мавжуд тарихий-маданий алоқаларни мустаҳкамлаш алоҳида ўрин ва аҳамият касб этади деб изоҳлади.

Заҳро Иршодий икки минтақа ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишларда айниқса иқтисодий, энергетика, транспорт ва янги технолгиялар бўйича рағбатлантириш зарурлигини, минтақавий ва минтақалараро алоқадорликнинг муҳимлигини шунингдек инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида қўшма ҳаракатларни таъкидлаб, иқтисодий ва молиявия тўсиқларсиз сиёсат ва ҳамкорликни оширишини ҳам қўшимча қилди.

Бошқа бўлимда Эроннинг БМТдаги элчиси ва вакили ўринбосари минтақалараро ва  минтақадан ташқари  алоқаларни ривожлантиришда минтақавий ташкилотларнинг ролига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси транспорт ва коммуникация инфратзузилмасини такомиллаштириш, ҳамда портларга хавфсиз савдо йўлларини очишга олиб келадиган халқаро йўлаклакни мустаҳкамаш орқали Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлашни рағбатлатиради деб аниқлик киритди.

Заҳро Иршодий сўзлари якунида  Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаш масаласига ноқонуний бир томонлама мажбурлов чоралари, жумладан ноқонуний бир томонлама санкцияларининг салбий таъсирини кўрсатиб, бу борада икки минтақа ўртасидаги боғлиқлик каби муҳим масалани сиёсийлаштиришга йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади.