Раисий: Америкаликларнинг Сурияда ҳар қандай баҳона билан борлигини қабул қилиб бўлмайди
Эрон президенти шундай деди: Америкаликларнинг Фурот дарёсининг шарқида бўлиши ҳеч қандай баҳона билан ҳеч қандай асосга эга эмас ва улар бу ҳудудни тарк этишлари ва Суриянинг барча қисмлари ўрнатилган қонуний ҳукумат ҳукмронлиги остида бўлиши керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича; Сешанба оқшомида Оятуллоҳ доктор Саййид Иброҳим Раисий Россия ва Туркия президентларига Сурияда тинчлик ҳукмронлигини таъминлаш мақсадида Остона музокараларининг еттинчи йиғилишида қатнашгани учун миннатдорчилик билдириб, айтди: Бу учрашувда Сурия ҳукуматининг бу давлатнинг ҳудудий яхлитлиги устидан суверенитети таъкидланди.
Эрон президенти қўшимча қилди: Америкаликларнинг Фурот дарёсининг шарқида бўлиши ҳеч қандай баҳона билан ҳеч қандай асосга эга эмас ва улар бу ҳудудни тарк этишлари ва Суриянинг барча қисмлари ўрнатилган қонуний ҳукумат ҳукмронлиги остида бўлиши керак.
Оятуллоҳ Раиси шундай деди: Бу учрашувда биз терроризмга қарши қатъий кураш олиб бориш ва бу соҳада барча давлатларнинг ҳамкорлигини таъкидладик. Раиси шаҳид генерал Ҳожи Қосим Сулаймонийни тик туриш, қаршилик ва террорга қарши кураш тимсоли сифатида тилга олди ва шундай деди: Ислом Жумҳуриятининг террорчилик ҳаракатларига қарши шиддатли кураши муваффақиятли тажриба бўлди ва терроризмга қарши жиддий ва тинимсиз кураш албатта муваффақият қозонади.
Раисий деди:Саммитда ҳозир бўлган президентлар сионистик режимнинг Суриянинг мазлум халқига қарши ҳужумларини қоралар экан, бу ҳужумлар тўхтатилишини таъкидлаб, Сурияда халқ ва қуролли кучларга ҳужум бу давлат суверенитетини бузиш ва халқаро ҳуқуқ ва қонунларга қарши эканлигини таъкидладилар.
Доктор Раисий Эрон, Россия ва Туркиянинг Сурия ҳукумати билан ҳамкорлиги тинчлик ўрнатиш ва Сурия хавфсизлигини таъминлаш учун келишувларни амалга ошириш учун доимо зарур эканлигини таъкидлади: Ўйлаймизки, Остона жараёни доираси музокаралар муваффақиятли ўтди ва бу музокаралар яхши натижаларга эришди ва ишнинг хавфсизлиги ва ривожланиши учун бу усул давом эттирилиши керак.