Эрон хавфсизлик вазирлиги Швеция фуқаросининг жосусликда айблаб ҳибсга олди
-
Эрон хавфсизлик вазирлиги Швеция фуқаросининг жосусликда айблаб ҳибсга олди
Эрон Ислом республикаси хавфсизлик вазирлигидаги Имом Замон /ажж/ нинг аскарлари жосусликда айбланган Швеция фуқаросини аниқлаб ҳибсга олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Хавфсизлик вазирлиги тарқатган баёниясида, Швеция фуқароси бир неча ой олдин яна бир европалик жосус ҳибсга олинганидан кейин айбланган эди. У ўша айғоқчининг шахсини ва ушбу вазирликнинг разветка тармоғига тушган маълумотининг тури ва миқдорини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида маълумот олиб миссияси билан Эронга қайта кирган.
Маълумотномада келтирилишча, бу сафар ҳам ва охирги миссиясининг бутун даври давомида унинг зикр этилган алоқадор томонлар билан алоқалари Имом Замон /ажж/ номидаги номаълум аскарлари томонидан доимий назорат остида бўлган ва ниҳоят ҳужжатларни тўлдириш орқали мамлакатни тарк этаётганида суд органининг буйруғи билан ҳибсга олинган.
Ҳибсга олинган швециялик гумондор Эронга жўнаб кетишида олдин сионист режимга сайёҳат қилган экан.
Эрон хавфсизлик вазирлиги ўз маълумотида бу вазирлик мамлакат хавфсизлиги ва халқ тинчлигини ўзининг қизил чизиғи сифатида билади ва мамлакат хавфсизлик чегараларининг энг кичик бузилишига ғарбий-сионистик шовшувларидан қатъий назар қаттиқ жавоб қайтаради деб таъкидлади.