Ҳиндистон портлари Чобаҳор ўртасида мунтазам юк ташиш линиясини ўрнатиши сўралмоқда
(last modified Mon, 01 Aug 2022 07:23:19 GMT )
август 01, 2022 12:23 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон портлари Чобаҳор ўртасида мунтазам юк ташиш линиясини ўрнатиши сўралмоқда
    Ҳиндистон портлари Чобаҳор ўртасида мунтазам юк ташиш линиясини ўрнатиши сўралмоқда

Ҳиндистонда бўлиб ўтган Чобаҳор куни муносабатидаги маросимда Ҳиндистон портлар ва Чобаҳор порти ўртасида мунтазам юк ташиш линиясини ташкил қилиш сўрови берилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Эроннинг Систон ва Балучистон вилояти портлар ва денгиз ишлари  бош бошқармаси порт ва иқтисодий масалалар бўйича директори ўринбосари  Ҳусейн Шаҳдодий, Ҳиндистон ҳукуматининг Портлар, денгиз ва сув йўллари вазирлиги томонидан ўтказилгагн  Чобаҳор куни конференциясида Ҳиндистон   портлар ва Чобаҳор порти ўртасида мунтазам юк ҳужжатларини беришни осонлаштириш сўрови ва товарларни ўтказиш жараёни билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилдди деб таъкидлади.

Шаҳдодий шунингдек, бу конференцияда қуруқлиқ ва денгиз транспорти юк ҳужжатларини расмийлаштиришни осонлаштириш, боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги юкларини ўтказиш ва транзит қилишда ўсимликлар карантини қоидалари ва талабларнинг қулайлиги  хусусий сектор компаниялари хусусан Ҳиндистон компаниялари томонидан кўтарилган ва сўралган масалалардан эди деб аниқлик киритди.

Эрон вакили бу конференцияда  божхона, банклар, транспорт компаниялар ва товар эгалари иштирокида ўтказилган анжуманнинг иккинчи қисмида мазкур соҳасининг товарларини ташиш жараёнида юзага келаётган муаммолари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз, Чобаҳор куни конференцияси Ҳиндистон мезбонлик қилди  ва Ҳиндистоннинг Мумбай-Бомбей шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистон эчилари қатнашдилар.

Чобаҳор порти Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон давлатлари билан қулайлиги  ва яқинилиги сабаб мамлакатнинг энг муҳим ва обод портларидан бири саналади.