Эрон давлати АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг Тайванга ташрифига муносабат билдирди
Эрон ТИВ матбуот котиби " Ягона Хитой" сиёсатини қўллаб -қувватлашга урғу бериб, Эрон Ислом Республикаси мамлакатлар ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатишини ташқи сиёсатнинг асосларидан бири сифатида билади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга сафарига билдирган муносабатида,мамлакатларнинг миллий суверенитетини ҳурмат қилиш БМТ Низомининг асосий тамойилларидандир ва низомнинг 2-моддаси аъзоларни бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллигига зарар етказадиган ҳар қандай ҳатти -ҳаракатлардан огоҳлантиради деб қўшимча қилди.
Канъоний Чофий шунингдек Эрон Ислом республикаси мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатишини мамлакат ташқи сиёсатининг асосларидан бири сифатида билади ва бу доирада " Ягона Хитой" сиёсатини қўллаб-қувватлашиши шубҳасиздир деб қайд этди.
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида сўнгги пайтларда АҚШ режими расмийларининг Хитойнинг ички ишларига аралашиш ва бу мамлакат суверенитетини бузиши Вашингтоннинг турли минтақа ва дунё мамлакатларига аралашуивга мисол бўла олади ва бу фақат беқарорликни кучайтирди ва тортишувларни кенгайтирди ва албатта қоралашга сазовор деб аниқлик киритди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бир томонламалик ва халқаро қонун ва мажбуриятларини бузиш АҚШ ташқи сиёсатида қатъий бир тартибга айланган ва Вашингтоннинг кўп томонлама келишувлар жумладан Комплекс ҳаракатлар режаси -ядровий келишувдан чиқиши ва Эрон миллатига қарши ноинсоний ва ноқонуний санкцияларни қўллаши АҚШнинг ўз мажбуриятларига риоя қилмаётганининг яққол исботидир деб эълон қилди.