Ҳусайний чақалоқлари Бутунжаҳон анжумани ўтказилди
Ҳусайний чақалоқларнинг маросими бугун (жума) Муҳаррам ойининг биринчи жума куни билан бир вақтда Исломий Эрон ва 45 давлатда 7500 та жойда бўлиб ўтди.
Ҳар йили муҳаррам ойининг биринчи жума куни Имом Ҳусайн (алайҳиссалом)нинг олти ойлик гўдаклари Ҳазрати Али Асғар (алайҳиссалом) хотиралари учун Ҳусайний чақалоқлари анжумани ўтказилади.
Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ҳусайний чақалоқларнинг маросими бутун Эрон ва дунёнинг турли бурчакларида, жумладан Ҳиндистон, Покистон, Баҳрайн, Ироқ, Саудия Арабистони, Туркия, Афғонистон ва бошқаларда бўлиб ўтди. Теҳронда Имом Ҳумайний (р.а.) масжидида Ҳусайн гўдакларининг марказий маросими бўлиб ўтди ва оналар ўз гўдаклари билан Имом Ҳусайн (а.с.) азоблари учун мотам кўз ёшларини тўкдилар.
Ҳижрий 61-йил Муҳаррам ойининг 10-кунида Карбалода шаҳид бўлган Имом Ҳусайн (а.с.) Карбало зиёратгоҳидаги бетакрор фидойиликлари билан дунёга озодлик ва номус сабоғини берди.
Имом Ҳусайн (а.с.) Карбало воқеасида аниқ таъкидлаганлар: “Менинг ниятим Исломга қарши ҳукуматни шарманда қилиш, яхшиликни барпо этиш ва ёмонликдан қайтариш, зулм ва истибдодга қарши туришдир”.
Имом Ҳусайн (а.с.) ҳаракатининг сабоқлари бутун мавжудот, инсоният ва дунё каби кенг тарих ва географияга эга ва уни ҳеч қачон чеклаб бўлмайди.