Ҳусейний Тосуо куни муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
Ҳусейний Тосуо кунида бутун Эрон аза ва мотамга чўмди
Исломий Эрон, Тосуои Ҳусейний /а/ кечасида ғам-қайғуга ботиб, мотамга чўмди.
Бугун якшанба ҳижрий-қамарий 1444 йил Муҳаррам ойининг 9 чиси, 2022 йил 7 август куни, Тосуои Ҳусейний /а/ кунига тўғри келади.
Бутун Исломий Эронда мотам тутганлар Тосуо ва Ошуро кунларида дунё шиаларининг 3 чи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронлари жумладан ул зотнинг укалари Ҳазрат Абулфазл /а/ хотирасини улуғлайдилар.
Эслатиб ўтамиз Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг ёронлари ҳижрий -қамарий 61 чи йил муҳаррам ойининг ўннинчи кунида Карбало саҳросида шаҳид бўлгандилар.
Имом Ҳусейн /а/ Карбало воқеаси ҳамда Маккадан Карбало томон йўл олганидан шаҳид бўлишининг санаси тўғрисида очиқ ойдин тарзда қуйидагича таъкидлаганлар: "ушбу ҳаракатдан ниятим, Язиднинг исломга қарши ҳукуматини фош қилиш, амр бар маъруф ва мункардан наҳий қилишни мустаҳкамлаш, зулм ва золимлик қаршисида тура олшидир. Қуръонни қўллаб қувватлаш ва Муҳаммад келтирган пок динни тиклашдан бошқа мақсадим йўқ.
Эрон ислом республикаси телерадиокомпанияси ҳам ушбу фурсатда Ҳусейний Тосуо ва Ошуро муносабатида барча мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.