август 07, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Фаластин қаршилик ҳаракати ва Ғазо халқи урушнинг якуний ғолибидир
    Эрон ТИВ раҳбари: Фаластин қаршилик ҳаракати ва Ғазо халқи урушнинг якуний ғолибидир

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўз сўзларида, шубҳасиз Фаластин қаршиилк ҳаракати ва Ғазо секторининг чидамли халқи босқинчи сионистик режимга қарши курашда якуний ғолибидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Ғазо секторига ҳарбий тажовузи ортидан шанба куни  Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён сионист режимнинг Ғазо секторига ҳарбий тажовузи ортидан бугун Фаластин исломий жиҳод бош котиби Зиёд Наххола билан телефон орқали суҳбатида сионистик режимнинг Ғазор халқига қилган ҳужумларини кескин қоралади.

Абдуллоҳиён фаластинлик шаҳидлар ва босқинчи сиоонистик режимнинг сўнги ҳужумларида шаҳид бўлган шаҳидлар руҳига ҳурмат бажо келтириб, Исроил режими инқирозлар яратишда давом этиб, босиб олинган ҳудудлардаги кўп қатламли инқирозларни яширишга ҳаракат қилмоқда.

Зиёд Нахола ҳам Эрон Ислом Республикаси халқи ва давлатига Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, бугун сионистик режим ўзининг энг заиф ҳолатидадир ва қаршилик жангчилари Ғазо ва Фаластин аҳолисини ҳамда Қуддуси Шариф озодлигини қадрлаб, бор куч- қудрати билан қўллаб -қувватламоқда деб баён этди.

Фаластин Исломий Жиҳод ҳаракати Бош котиби ўз сўзларида Фаластин қаршилик кучлари сионистик режимга жавоб қайтарди ва бу қарамақаршилик йўлида  муҳим ўзгаришларни вужудга келтиради деб таъкидлади.

Ёрлиқ