Эроннинг " Хайём" сунъий йўлдоши бугун ердан 500 км баландликдаги орбитага учирилди +видео
(last modified Tue, 09 Aug 2022 05:46:52 GMT )
август 09, 2022 10:46 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Жумҳурияти Алоқа ва ахборот технолоигялари вазири мамлакатнинг " Хайём" номли сунъий йўлдоши бир неча соат ичидан ердан 500 км узоқликдги ортибига учирилгани ва орбитага чиқарилгани ҳақида хабар қилди.

Эрон телерадиомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сўнги  40 йил ичида Эрон космик технологияларига эришиш соҳасида доимий ва прогрессив қадамлар ташлади.

Душмналар гарчи иқтисодий ва илмий тараққиётга, умладан Эроннинг космик саноатида ҳам барча турдаги санкциялар билан тўсиқинлик қилишга ҳаракат қилинган бўлса-да аммо Эрон Ислом  Республикаси  барча чекловлар ва босимларга қарамай, коинот ва космос билан боғлиқ барча турдаги технологияларга эришди ва бу эса Исломйи Эрон учун катта мувафақият ҳисобланади деб изоҳлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистонга сафар қилган Эрон Ислом республикаси  алоқа ва технолоигялари вазири  Инстаграммдаги саҳифасида, Эроннинг " Хайём" номли сунъий йўлдоши Ислом республикаси байроғи билан бирга "Союз" сунъий йўлдош ташувчисига ўрнатилди ва бугун сешанба Теҳрон вақти билан соат 13:30 да Қозоғистоннинг Бойконур космик станциясидан космосга учирилди деб ёзди.

Зореъпур шунингдек бу сунъий йўлдош Эронга зарур бўлган космик маълумотларни тақдим этиш учун жуда катта қадамдир ва унинг тасвирлари атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мамлакатнинг космик ривожланишини тарғиб қилиш учун юқори аниқлик билан ишлатилиши мумкин деб аниқлик киритди.

Эрон алоқа ваахборот технлогиялари вазири бу эса Эрон ва Россия ўртасидаги космик соҳадаги стратегик ҳамкорликнинг бошланиши эканлигини таъкидлаб, Эрон Алоқа  ва Ахборот технологиялари вазирлиги  Россия каби дунёнинг космик саноатининг  машҳур давлатлари билан стратегик ҳамкорлик қилиш билан бирга, маҳаллий космик технологияларни ривожлантиришни ҳам кун тартибига қўйган ва жорий йилнинг охиригача синов мақсадида сунъий йўлдошини ернинг  500 километр баланликдаги орбитага учиради.

Зореъпур ўз сўзларида Эрон Ислом Жумҳурияти энди орбитага енгил сунъий йўлдошларини жойшаштириши мумкин ва " Хайём" сунъий йўлдоши  600 килограмм оғирликда ва ердан  500 километр узоқликдаги орбитага учирилиши керак деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ