август 11, 2022 12:06 Asia/Tashkent
  • Эрон энергетика вазири Толибон муваққат ҳукумати расмийлари билан учрашди
    Эрон энергетика вазири Толибон муваққат ҳукумати расмийлари билан учрашди

Эрон ислом республикаси энергетика вазири Афғонистонга ташрифи чоғида бу мамлакат ҳокимият теппасига келган Толибон ҳаракати энегетика, сув ва ташқи ишлар вазирликлари ваизфасини бажарувчиси билан мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён кеча Афғонистон энергетика ва сув вазири вазифасини бажарувчиси Мавлавий Абдулатиф Мансур билан учрашди. Томонлар учрашувида сув ва энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди ва фикр алмашилди.

Кеча Эрон энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён Толибон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Мулло Абдулғани Бародар билан учрашди.

Мулло Абдулғани Бародар ҳам бу учрашувда, биз қўшни давлатлар билан яхши муносабатларни хохлаймиз деб таъкилади.

Эрон Ислом Респубилкаси энергетика вазири Афғонистон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий  билан учрашди. Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси учрашувда Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кўплаб муштарак ҳамкорилк қилишга чақирди. Амирхон Муттақий  ўтган йил Эрон ва Афғоинстон ўртасидаги яхши муносабатларига тўхталиб, Эроннинг сўнгги ойларда Афғонистоннинг жабр чекаётган халқига кўрсатган ёрдамини юқори баҳолади. Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ҳам Эрон турли соҳаларда кўп тажрибага эга ва биз Эрон тажрибасидан фойдаланмоқчимиз деб изоҳлади.

Афғонистон ТИВ вазифасини бажарувчиси ҳам Эрон турли соҳаларда кўп тажрибага эга ва биз Эрон тажрибасидан фойдаланмоқчимиз деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикаси энергетика вазири Алиакбар Меҳробиён кеча юқори мартабали делегаияси бошчилигида Кобулга сафар қилди.

Ёрлиқ