август 17, 2022 14:53 Asia/Tashkent
  • Эронда Афғонистон иқтисодий фаоллари уюшмасининг биринчи лицензияси тақдим этилди
    Эронда Афғонистон иқтисодий фаоллари уюшмасининг биринчи лицензияси тақдим этилди

Эрон Ислом Республикасида, илк марта Эронда фаолият юритаётган Афғонистон иқтисодий фаоллари уюшмасига рухсат берилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Хуросоний Разавий вилоятининг сиёсий, хавфсизлик ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари  Сайидҳоди Таботабоий Эрон ва Афғонистон  иқтисодий фаоллари ва тадбиркорлари йиғилишида Афғонистон иқтисодий  фаоллари уюшмаси икки мамлакат ўртасида экспорт ва сармоя ҳажмини оширишга қаратилган деб таъкидлади.

Сайидҳоди Таботабоий шунингдек  Эрон ва Афғонистон ўртасидаги турли умумийликлар иқтисодий оқимлар учун истиқболли бўлишига тўхталиб, муштарак  жиҳатлардан бири диний муштаракликлар бўлиб динимиз ахлоқий урғу бериш билан бирга иқтисодий масалаларга ҳам урғу беради деб изоҳлади.

Хуросони Разавий вилоят ҳокмми ўринбосари шунингдек бу уюшма биринчи марта иқтисодий  фаолларни режа тузиб, чора кўришлари ва ишини ўзлари бажаришлари учун ташкил этилган деб қўшимча қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида Хуросони Разавийнинг йиллар давомида баҳраманд  бўлган жиҳатларидан бири  бу йўналишда йиллар ичида фаоллик кўрсатган афғонистонлик тадбиркорлари, инвесторлари ва иқтисодий фаолларнинг мавжудлигидир деб баён этди.

У ўз сўзларида,  Афғонистон билан яқинлиги ва қатнови туфайли Хуросони Разавий вилида иқтисодий фаоллари янада қизғин деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ