Эроннинг эркин кураш бўйича ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди
(last modified Thu, 18 Aug 2022 07:00:16 GMT )
август 18, 2022 12:00 Asia/Tashkent
  • Эроннинг эркин кураш бўйича ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди
    Эроннинг эркин кураш бўйича ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди

Эрон Ислом респубилкасининг эркин кураш бўйича терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритиб 159 очко билан жаҳон чемпиони бўлди.

Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида эркин кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, эркин кураш бўйича Эрон ёшлар терма жамоасидан кейин АҚШ ва Ҳиндистон термалари мос равишда  132 ва 112 очко билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Ўтган йили Эроннинг эркин кураш бўйича ёшлар терма жамоаси Россиянинг Уфа шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган эди.

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ва Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф алоҳида хабарларида Эрон ёшлар эркин кураш терма жамоасини жаҳон чемпионатидаги ғалаба билан тариклади.