Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарини Финляндия президентини қабул қилганларида билдирган баёнотлари
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари АҚШ ва бошқа айрим давлатлар барча масалаларни ўз манфаатлари асосида ҳисоб китоб қилишади ва Ироқда ҳам Сурияда ҳам терроризмни таг- тубидан йўқ қилиш пайида эмаслар деб айтдилдар.
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Финляндия президенти Саули Нийнистё ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганларида, инсоният жомеасининг энг қайғули ва хавфли мусибатларидан бўлган терроризм оқимига ишора қилар экан, оммавий қирғинлар хусусан Ол Сауд режими томонидан Яман мазлум халқини оммавий қирғин этилаётганлигини терроризмнинг энг ёмон шакли ва турли эканлигини таъкидладилар.
Ул Зот шунингдек, терроризмга қарши кураш масаласини халқаро қудратларга нуфузи бўлган барча шахсиятларнинг азм -иродасига эҳтиёж сезаётганлигини таъкидлаб, ушбу оқимни нобуд қилиш учун , дунёнинг доно инсонлари, давлатлари ва дунёдаги қудратга эга шон- шарафли шахсиятлар ва мамлакатлар лозим чора- тадбирларни кўриб чиқишлари керак деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида БМТнинг ҳозирги бош котиби позициясини қаттиқ танқид қилиб, БМТ бош котиби бу ташкилотни Ол Сауд режимининг пул- бойликларига қарам бўлганлиги туфайли бу режим томонидан яманлик бегуноҳ болаларни оммавий қирғин этилишини маҳкум эта олмаслигини ошкора тарзда эълон қилмоқда. Бу эса халқаро сиёсатчиларнинг афсусланарли вазияти ва ахлоқий мушкилотларнинг яқол далилидир. БМТнинг кейинги бош котибини ушбу симмат мустақиллигини ҳимоя қила олишига умид қиламан деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Сурия муаммоларини ҳал этиш учун Эрон ислом жумҳурияти позициясини мантиқий эканлиги ва ушбу мамлакатнинг қонуний давлати ва халқини ҳимоя қилишга асосланганлигигига тўхталиб, АҚШ ва бошқа айрим давлатлар Сурия давлат тузумини ўзгартиришга уринишмоқда ҳолбуки, ушбу урушни якунлаш учун энг аввало урушни бошлаган ва уруш оловини ёққан томонларни аниқлаш керак деб аниқлик киритдилар.
Финляндия президенти ҳам минтақа миқёсида Эрон ислом жумҳуриятининг нуфузи ва роли ҳамда тероризмга қарши курашда Теҳрон давлатининг муҳим ўрнига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти терроризмни таг -тубидан нобуд қилиш учун бор куч қудратини ишга солмоқда, ишончим комилки ушбу хатти ҳаракатини давом эттиради деб таъкидлади.