август 24, 2022 11:05 Asia/Tashkent
  • Эрон армиясининг дрон машқлариинг биринчи кунининг тафсилотлари
    Эрон армиясининг дрон машқлариинг биринчи кунининг тафсилотлари

Эрон Ислом Республикасининг ҳарбий учувчисиз учоқлари машқлари матбуот котиби мамлакатнинг жанубий, шимолий-ғарбий ва шарқий ҳудудлари ва ерости дронлар базалари ҳудудларида армияга қарашли учувчисиз самолётларининг қўшма машғулотлар бошланганини эълон қилди.

Икки кун давом этадиган бу машғулотлар Эроннинг шимоли, жануби, ғарби ва марказида 150 та разветка ва жанговар учувчисиз самолётлар иштирокида ўтказилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон армиясининг учувчисиз учоқлари машқлари матбуот котиби, адмирал Мўсавий учувчисиз учоқлар ўзларининг махсус нишонларини аниқлашлари ва кейин уни режалаштиришлари ва йўқ иқилишлари керак деб изоҳлади.

Адмирал Мўсавий шунингдек дронлар машғулотлар ўтказиладиан ҳудудда жойлаштирилган тизимларнинг аниқ ўрнини билиб олишлари ва уларни кейинги учувчисиз учоқларга таъминлашлари керак деб таъкидлади.

Эрон Исллм ресубликаси армиясининг учувчисиз учоқлари машқлари матбуот котибининг айтишича,  дронлар машқлари учувчисиз учоқларнинг ҳужум кучларини баҳолаш ва машқлар майдонидаа бу дронлар билан курашиш учун жойшлаштирилган тизимларни баҳолаш мақсадида ўтказлмоқда.

 

Ёрлиқ