Эрон чегарасидан 384 мингдан ортиқ Арбаъин Ҳусейний зиёратчилари Ироққа ўтган
-
Эрон чегарасидан 384 мингдан ортиқ Арбаъин Ҳусейний зиёратчилари Ироққа ўтган
Эрон Ислом Республикаси полиция қўмондонлигининг Арбаъин штаб-квартираси қўмондони сафар ойидан кеча шанба кунигача Або Абдулоҳил -Ҳусейн /с/ ҳарамларининг 384 минг 424 нафар зиёратчилари Эрон Ислом респубилкаси чегараларидан ўтдилар деб эълон қилди.
Шу йилги Арбаъин маросими 17 сенбярга тўғри келди ва эронлик зиёратчилар эса коронавирус пандемиясидан кейин илк марта қуруқликдаги чегараларнинг қайта очилишини ҳисобга олиб бу йил Арбаъин маросимида қатнашиш учун катта иштиёқ билдирмоқда. Шунингдек зиёратчилар ушбу буюк маросимида қатнашиш учун Карбалога йўл олмоқда.
Ўтган йилларда ҳам кўп сонли мусулмонлар ва бошқа илоҳий динларга эътиқод қилувчилар Нажаф ва Ироқнинг бошқа шаҳарларидан Карбалои Муаллодаги муқаддас зиёратгоҳига бориш учун пиёда юришади.
Эрон телерадиокомпаниниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг Арбаъин маросими маркази раиси Муҳаммад Шарафий чегарадаги сўнги вазият ва Арбаъин Ҳусейний зиёратчилари ҳамда сафар ойи аввалидан кечанги кунга қадар 384 минг 424 нафар зиёратчи Эрон чегараларидан ўтганига ишора қилиб, улардан 170 000 киши Меҳрон чегарасидан, 90 000 киши Шаламча чегарасидан 9600 киши Хусравий чегарасидан, 30 000 киши Жазоба чегарасидан ва қолган зиёратчилар Башмақ ва Тамарчин шунингдек 59 минг нафар Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропортидан Эрон чегараларидан чиқиб Ҳазрат Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ ҳарами томон йўл олдилар.