Эроннинг ШҲТг аъзо давлатлари билан савдо айланмаси 31 фоизга ўсди
Эрон Ислом Республикаси божхона хизмати матбуот котиби, Эрон Ислом Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан савдо айланмаси 31 фоизга ўсганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон божхона хизмати матбуот котиби Сайид Руҳуллоҳ Латифий бугунги суҳбатида ҳижрий- шамсий 1401 йил аввлидан / (2022 йил мартидан 2022 йил август ойиинг охиригача) Эрон билан ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида 17 миллиард 56 миллион долларлик 21 миллион 415 минг тонна товар айирбошланди ва бу ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 31 фоизга кўпроқдир деб қўшимча қилди.
Латифий шунингдек ШҲТга аъзо мамлакатларга Эрон маҳсулоти экспортининг улуши жорий йилнинг дастлабки 5 ойида 9,78 миллиард долларлик 17 миллион 381 минг тонна маҳсулотни ташкил этди ва бу эса 10% ўсишдан далолат бермоқда деб таъкидлади.
Бу даврда ушбу мамлакатлардан импорт ҳажми ҳам 68 фоизга ўсиб қиймати 7,978 миллиард долларни ташкил қилган 4,34 миллион тонна маҳсулотга етган.
Эрон Божхона хизмати матбуот котиби ўз сўзларида, Эрон ШҲТнинг Хитой, Ҳиндистон, Россия, Покистон ва Афғонистон каби мамлакатларга энг кўп маҳсулот экпорт қилган деб изоҳлади.
Хитой, Ҳиндистон, Россия, Покистон ва Қозоғистон 5 ойда ШҲТга аъзо давлатлар орасида Эронга маҳсулот сотган биринчи 5 мамлакат ҳисобланади, деб қўшимча қилди Латифий.