Эрон ТИВ матбуот котиби: биз Албаниянинг киберҳужум ҳақидаги даъвосини рад этамиз
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби биз Албаниянинг даъвоси ва бу давлатни Эронни киберҳужум уюштиришда айблаётганини рад этмиз деб айтди.
Эслатиб ўтамиз Албания расмийлари Оқ уй режимини Эронга қарши сиёсатига мос равишда Эронни киберҳужум уюштиришда айблаганди. Ироқдан Мунофиқин террорчи гуруҳчасини чиқариб юборгани ортидан бу гуруҳча АҚШ фармони ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар мувофиқлаштириши билан Албанияга кўчиб ўтди. Бу террорчи гуруҳча Албанияга кўчиб ўтгани билан Эронга қарши жосулик ва қўпровучилик ҳаракталарини давом эттирмоқда.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий ўзининг ҳафталик матбуот анжуманида, Эрон бир неча бор киберҳужумларга учраган давлатдир деб маълум қилди.
Эрон ТИВ наттоғи Эроннинг ядровий инфратузилмаси ўтмишда киберҳужумларга учраган бўлсада, биз ҳеч қайси давлатдан жавоб олмадик деб қўшимча қилди.
Канъоний Европа тройкаси баёноти хусусида ҳам, бу нотўғри ҳаракат ўз вақтида ўринсиз эди. Эрон Ислом Республикаси ҳам конструктив ҳаракат қилиб келишувга йўл очиб беради ва бошқа томонлар конструктив ҳаракат қиишлари кутилган эди деб қайд этди.
Эрон ТИВ наттоғи Эрон ядровий фаолиятига ҳам ишора қилиб, МАГАТЭнинг 2015 йилдаги ҳисоботлари тадбирлар тинч бўлганини тасдиқлади. МАГАТЭ -Халқаро атом энергияси ташкилоти ўз вазифасини бажариши ва сионистик режим иддаолари билан ҳаракат қилишни бас қилиши керак ва ҳеч қандай халқаро тизим ва ҳамжамиятга аъзо бўлмаган бу режимнинг таъсири ва босими остида бўлмаслиги керак деб таъкидлади.