Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон мамлакати шарққа стратегик қарашга эгадир
(last modified Tue, 10 Sep 2024 10:21:05 GMT )
сентябр 10, 2024 15:21 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон мамлакати шарққа стратегик қарашга эгадир
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон мамлакати шарққа стратегик қарашга эгадир

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий Шарқ мамлакатлари билан муносабатлар жиддий равишда Эрон ҳукумати ва дипломатик аппаратининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб, Эроннинг Шарққа қараши стратегикдир деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ўз сўзларида, Россия ва Хитой билан алоқалар жиддий ва қатъият билан давом эттирилади ва имзоланган ҳужжатлар ва ҳамкорликнинг давом этиши умумий манфаатлармизни таъминлайди деб таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Шарқ мамлакатлари билан боғланиш бошқа жой ва давлатларни  эътиборсиз қолдириш дегани эмас, шу боис  биз Шарқ ва бошқа Осиё давлатларини ривожланиши билан бир қаторда узоқ мамлакатлар билан ҳам мунлсабатларга алоҳида эътибор қаратамиз деб қўшимча қилди Канъоний.

У сўзларининг бошқа қисмида биз Эрон билан конструктив алоқада бўлишни истаган ҳар қандай давлатни олқишлаймиз деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби шунингдекк Эрон Ислом Республикасининг қўшничилик сиёсати жиддий ва жуда муҳим устуворлик билан ҳали ҳам 14-чи ҳукуматни жиддий  ташвишга солаётган жой эканинига тўхталиб минтақда турли муаммолар бор ва биз минтақавий ҳамкорликни муамморларни ҳал қилишнинг энг яхши йўли сифатида биламиз деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ