Самарқандда Эрон президенти ва ШҲТ Бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 15 Sep 2022 09:32:12 GMT )
сентябр 15, 2022 14:32 Asia/Tashkent
  • Самарқандда Эрон президенти ва ШҲТ Бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди
    Самарқандда Эрон президенти ва ШҲТ Бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди

Бугун ШҲТ Бош котиби Чжан Мин Самарқанд саммити доирасидаа Эрон ислом Републикаси президенти Иброҳим Раисий билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун 15-сентябрь Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Самарқанд меҳмохоналаридан бирида, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин билан учрашганида, Эроннинг бу ташкилотга қўшилиши йўлидаги қадамларни тушунтириб, Эрон давлатинингсиёсий, технологик иқтисодий ва транзит соҳаларидаги улкан имкониятларини ҳам эълон қилди.

Иброҳим Раисий ШҲТ билан бир қаторда аъзо давлатлар билан тилга олинган соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

ШҲТ Бош котиби Чжан Мин учрашувда ташкилот котибиятининг Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақавий иттифоққа доимий аъзолиги бўйича ҳаракатларига тўхталиб, куни кеча жаноб Амир Абдуллоҳиён билан бирга Эронни ШҲТга қўшилиши тўғрисидаги шартномани имзоладик унда қирқта ҳужжат бор деб маълум қилди.

 Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш орқали Эрон келаси йили ШҲТнинг доимий аъзоси сифатида Самарқанд саммитида қатнашмоқда.

ШҲТ Бош котиби Chjan Ming ўз сўзларида Эрон минтақа дунё хавфсизлигига муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган катта ва нуфузли бир давладир. Эрон Ислом республикаси минтақа давлатлари билан кенг тарихий ва маданий умумийликларга  таяниб, ШҲТга аъзо давлатлар билан яхши сиёсий ва тижорат алоқаларига эга деб таъкидлади.

Ёрлиқ