Эрон президенти: Самарқандга сафаримиз минтақавий муносабатларни ривожланиришга қаратилган қадам бўлди
Бугун Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Самарқанддан Теҳронга қайтиб келгаридан кейин Ўзбекистонга ташриф қўшничилик сиёсатни мустаҳкамлаш ва минтақавий алоқаларни ривожлантириш мақсадида амалга оширилди деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Эрон президенти Иброҳим Раисий Эрон ва Ўзбекистоннинг юқори мартабали амалдорлари бир -бирининг мамлакатларига ташриф буюрмаганида 20 йилдан ортиқ вақт ўтганини баён этиб, бу сафар эса йигирма йил давомида камайган муносабатларни мустаҳкамлай олди деб эълон қилди.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти сўнг саммитда қатнашган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари ҳақида гапириб, ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбари билан 10 дан ортиқ учрашувлар ўтказдик, уларда икки томонлама, иқтисодий ва тижорат муносабатларига оид масалалар кўтарилди ва бу борада жиддий қарорлар қабул қилинди деб қўшимча қилди.
Эрон президенти шунингдек Теҳрон давлатини қўшнилар билан ҳамкорлик қилиш ва ҳамма учун қўшничилик сиёсатни ишлаб чиқиш иродаси ушбу учрашувда белгилаб берилган деб қайд этди.
Раисий ўз сўзларида Хитой, Ҳиндистон ва Покистон каби баъзи давлатларнинг президентлари бизни ушбу саммитда ўз мамлакаталарига ташриф буюришга таклиф қилдилар ва бу сафралар ва учрашувлар учун тўғри вақтда йиғилишларда қарор қилинган нарсаларни кузатиб бориш учун амалга оширилади деб аниқлик киритди.
Мазкур йиғилишда Эрон Ислом Жумҳурияти ШҲТ саммитига аъзо бўлгани расман эълон қилинди ва бу масала Эроннинг минтақадаги иқтисодий инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун яхши замин яратади деб таъкидлади, Раисий.