сентябр 23, 2022 14:48 Asia/Tashkent
  • Эрон шимол-ғарбида террорчи гуруҳча йўқ қилинди
    Эрон шимол-ғарбида террорчи гуруҳча йўқ қилинди

Эрон Ислом республикаси шимол-ғарбидаги Шарқий Озарбойжон провинцияси чегара қўшинлари қўмондони Худоофарин номли чегара полки чегарачиларинг развтека ва тезкор ҳаракатлари билан террорчи гуруҳча аъзолари аниқланиб қўлга олинганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясинигн ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилояти чегара қўшинлари  қўмондони  генерал Муҳаммад Аҳмадий  бу хабар тафсилотларини тушунтириб, Худоофарин чегара ҳудудида муҳим миқдордаги қурол -яроқ ва жанговар ўқ-дорилар билан бирга мамлакат ичида қўпорувчилик амалиётини ўтказиш ниятида бўлган террорчи гуруҳчанинг 2 аъзоси қўлга олинди деб эълон қилди.

Генерал Аҳмадий ўз сўзларида, амалиётда 2 та автомашина текширилди ва ундан 1 та  M16 камерага эга қурол, 1 та Калашников, ва Colt Kameri қуроли, 4 та қўл гранаталари, 3 та қўлбола симсиз портлвочи пульт ва тунги кўриш камералари мусодара қилинди деб изоҳлади.

Эроннинг Шарқий Озарбойжон вилояти чегара кучлари қўмондони, техник ва ихтисослаштирилган сўроқларда бу шахслар мамлакатдаги вазиятни инобатга олган ҳолда қўпорувчилик операцияларини амалга оширишни мақсад қилганини тан олдилар. Бу террорчилар Эрон чегара қўшинларини развекта ва тезкор гуруҳларининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу шахсарнинг шерикларини қўлга олиш, шахсини аниқлаш ва қўлга олиш ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Ёрлиқ