сентябр 26, 2022 14:15 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Комала террорчи гуруҳи позицияларига яна ҳужум қилди
    Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Комала террорчи гуруҳи позицияларига яна ҳужум қилди

Эрон Ислом Инқиқлоб соқчилар корпуси қуруқликдкаги қўшинлари Ироқ Курдистон вилоятидаги террорчилик гуруҳлар позицияларига қарши янги амалиёт ўтказди.

Бундан олдин  шанба куни Ироқ шимолида жойлашган террорчи гуруҳларнинг сўнгги ҳаракатларига жавобан, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги қўшинлари бу террорчилик  гуруҳлари штаб-кватираси ва жойлашган  базаларига ҳужумлар қилганди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг бугунги хабарига кўра, Ислом Инқилоб соқчилар корпуси қуруқликдаги қўшинларини Ҳамза Сайидуш-шуҳадо базаси бўлинмалари Ироқ Курдистонида жойлашган террорчилик гуруҳлари позицияларига артиллерия ва дрон ҳужумларини қайта бошлади.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси операциясида артиллерия ва учувчисиз учоқлар ёрдамида террорчи гуруҳлар позициялари нишонга олмоқда.

Ҳужумларда террорчи гуруҳлари  йиғилиш штаб -квартираси ва ўқув-операцион марказларининг йўқ қилиш учун ақлли ва аниқ нишонга олувчи қуроллардан фойдаланилди.

Ёрлиқ