Франсиянинг Теҳрондаги элчихонаси вақтинчалик бошқарувчиси Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
Франсия Ташқи ишлар вазирлигининг интервенцион баёнотига жавобан, Франсиянинг Теҳрондаги элчихонасининг мамлакат элчиси йўқлигида муваққат ишлар вакили Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Франсия Ташқи ишлар вазирлигининг интервенсион баёнотига, Франсия ҳукуматининг уч маслаҳатчи вазирларининг Париждаги норозилик намойишларида иштирок этиши ва “Чарлие Ҳебдо” журналининг масхаромуз ҳаракатларига жавобан, Франция элчихонасининг вақтинчалик бошқарувчиси, бу мамлакат элчиси йўқлигида кеча (чоршанба) Ғарбий Европанинг иккинчи департаменти раиси томонидан Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Франсия элчихонаси вақтинчалик бошқарувчисининг чақирувида унга маълум қилиндики, Эрон Ислом Жумҳурияти Франсия Ташқи ишлар вазирлиги ва баъзи Франсия расмийларининг Эрон ички ишларига сохта талқинлар орқали аралашувини рад этади ва кескин қоралайди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг Ғарбий Европа иккинчи бўлими бошлиғи Франсиянинг Теҳрондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакилига яна шундай деди: Франсия ҳукумати икки томонлама ўйинга эргашади, чунки бир томондан улар йиллар давомида Эрондаги сўнгги тартибсизликларга бевосита алоқадор бўлган гуруҳларни қабул қилишади. Бошқа томондан, Франсия Эрон полиция кучларини бу тартибсизликларга қарши курашаётганини қоралайди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбий Европа иккинчи департаменти раҳбари "Франсия, Европа Иттифоқи ва бошқа ҳамкорлар сўнгги воқеаларга жавобан барча мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқади" дейилган Франсия томони баёнотининг яна бир қисмига жавобан шундай деди: Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қандай шароитда ўз ички ишларига аралашишга тоқат қилмайди ва хорижликларнинг позициялари ва ҳаракатларини яқиндан кузатиб, ўз вақтида ва тегишли чораларни кўради.
Охирги кунларда Британия ва Норвегия элчилари ва Швеция элчихонасининг муваққат ишлар вакили Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва Эрон элчихонасига қилинган ҳужум ортидан Эроннинг Белгия ҳукуматига қарши норозилик нотаси Белгия Ташқи ишлар вазирлигига ҳам етказилди.
.