октябр 03, 2022 12:20 Asia/Tashkent
  • Россиянинг 5 та транзит поезди Эронга йўл олди
    Россиянинг 5 та транзит поезди Эронга йўл олди

Эрон Ислом республикаси темир йўллари бош директори Россиянинг 2 та транзит поездининг Эронга етиб келишига тўхталиб, Россиядан яна 5 та поезд юкланди ва Эронга йўл олди деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ислом респилкаси темир йўллари бош директори Сайид Миъод Солеҳий, Эрон ҳукуматининг фаол транспорт дипломатияси ва темир йўл транспорт ва транзит соҳасидаги биринчи устувор йўналиш эканлигиги эслатиб,  ҳозиргача темир йўл ва транзит ҳамкорлик қилиш имконияти мавжуд қўшни давлатлар билан турли учрашувлар ўтказилди ва Россия ҳам ана шундай давлатлар қаторидан жой олди деб аниқлик киритди.

Миъод Солеҳий Эрон темир йўл коридори орқали Россиядан Ҳиндистонга йўл олган биринчи транзит поезди ҳақида гапириб, бу контейнер поеди бўлиб, Москвадан Сарахсгача тахминан 3800 километр йўл босиб ўтган деб таъкидлади.

Эрон темир йўл идораси бош директори шунингдек Россиядан ва " Солин камс" станциясидан яна 5 та поезд юкланган ва Эронга узлуксиз транзит қилинган Эронга йўл олди деб баён этди.

Эрон йўллар ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Эроннинг шимол-жануб ва шарқ-ғарб йўлакларидан қимматли мавқеини  ҳисобга олган ҳолда,  Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон каби давлатлар билан музокаралар олиб борилди ва ўтган бир ярим йил ичида яхши келишувларга эришилди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ