Ислом пайғамбари (с.а.в.) ва Имом Жафар Содиқ (а.с.) таваллуд айёмлари билан табриклаймиз
Бугун (жума) ҳижрий 1444-йилнинг 17-Рабиул-аввал, 2022-йил 14-октябрга тўғри келади, Исломнинг севимли пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) таваллудлари ва олтинчи имомат ва Вилоят юлдузи Ҳазрати Имом Жафар Содиқ (а.с.)нинг таваллуд айёмлари муборак.
Исломий Эроннинг турли минтақалари, шиа ва сунний халқлари сўнгги кунларда масжидлар, уйлар, кўчалар ва дўконларни ранг-баранг байроқлар ва чироқлар билан безатдилар, маросимлар ўтказдилар ва ширинликлар тарқатиб, охирги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд байрамларини нишонлашди.
Исломий Эрондаги шиа ва сунний мусулмонларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудларини нишонлашда иштирок этишлари Ислом умматининг ҳамдардлик ва ҳамжиҳатликнинг гўзал намоён бўлишини кўрсатди.
Ислом пайғамбари (с.а.в.) ва Имом Жаъфар Содиқ (а.с.)нинг муборак таваллуд кунлари кечаси ва куни муқаддас масканларда маърузалар, тоҳир ва пок Аҳли байтнинг (а.с) маддоҳлари масжидлар ва кўчалар турли хил маддоҳлик махсус дастурларни ўтказадилар
Суннийлар раби ул-аввал ойининг 12-куни ва шиалар ушбу ойнинг 17-кунини Ислом пайғамбари (с.а.в.) таваллуд куни деб биладилар.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг буюк асосчиси Имом Хумайний (р.а.) ислом оламини бирлаштириш мақсадида бу икки сана (Рабиул-аввал ойининг 12-17 кунлари) орасидаги вақтни “Бирлик ҳафтаси” деб атаган.
Эрон Ислом Жумҳурияти Радио ва радиоешиттириш ташкилоти дунёнинг барча мусулмонлари ва бошқа озодлик изловчиларини охирги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ва Имом Жафар Содиқ (а.с.)нинг муборак таваллуд айёмлари кириб келиши билан табриклайди.
Муҳаррир ва бош муҳаррир: Аҳмадий