Абдуллоҳиён: Эрон санкцияларини бекор қилиш бўйича музокараларда АҚШ томонига имтиёз бермайди
Эрон ТИВ раҳбари Эрон давлати мантиқ доирасида ҳаракат қилмоқда ва Эрон Ислом Республикасининг қизил чизиқларини сақлаб қолди ва санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларда АҚШ томонидан ҳеч қандай имтиёз бермайди деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча, бугун Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Ереванда журналистларга Эронга қарши қўлланган золимона санкцияларни бекор қилиш бўйча музокаралар жараёни ҳамда санкцияларни бекор қилиши бўйича музокаралар кун тартибидан ташқарида деган АҚШ расмийларининг сўзларига тўхталиб, АҚШ расмийлариниг нутқи ва ҳатти-ҳаракати қарама-қаршидир. 3 кун олдин АҚШ томонидан мурожаат келди ва Эрон МАГАТЭ айбловларини ҳал қилинишини эълон қилди деб қўшимча қилди.
Абдуллоҳиён ўз сўзларида АҚШ расмийлари сиёсий ва руҳий босим ўтказиб, музокараларда имтиёз олишга ҳаракат қилмоқда аммо ҳар қандай музокараларда АҚШ томонига ҳеч қандай устунлик берилмайди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва Арманистон ўртасидаги савдо ҳамкорлиги ортганини эълон қилиб, савдо айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларгача ошириш мақсад қилингании айтди.
Абдуллоҳиён шунингдек, Эрон ва Арманистон ўртасида энергия, қишлоқ хўжалиги ва қўшма ишлаб чиқариш соҳаларда ишбилармонлар бу қувватдан фойдаланишлари мумкин бўлган жуда яхши соҳалар мавжуд деб таъкидлади.
Албатта туризм Эрон ва Арманистон ўртасида фаол ҳаракатланаётган имкониятлардан бири бўлиб, туризм йўлини мустаҳкамлаш учун янги келишувлар имзоланган, деб қайд этди Абдуллоҳиён
Абдуллоҳиён Арманистонга 3 кунлик сафари чоғида ушбу давлат ТИВ раҳбари Арарат Мирзоиян билан учрашиб, энг муҳим икки томонлама ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.
Кеча Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари иштирокида Арманистоннинг Капан шаҳрида Эроннинг биринчи бош консуллиги очилиши маросими бўлиб ўтди.