Эрон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Телефон орқали бу суҳбатда, Эрон Ислом республикаси ва Арманистон ташқи ишлар вазири ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмшадилар.
ИРНА ахборот агентлигига таяниб, Саҳоб сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоиян билан телефон орқали мулоқотида,икки давлат ўртасидаги яхши муносабатлардан мамнунлигини билдириб, Теҳрон ҳукумати Ереван билан турли соҳаларда муносабатларини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга тайёрлигини эълон қилди.
Эрон Ислом републикаси ва Арманистон ўртасидаги узоқ йиллик ва дўстона алоқаларига тўхталиб ўтган Арманистон ТИВ раҳбари ҳам икки давлат ўртасида минтақавий ўзгаришларга доир маслаҳатлашувларни давом этишини муҳим деб баҳолади.
Узоқ тарихий ва маданий ўтмишга эга қўшни давлатлар бўлган Эрон ва Арманистон турли соҳаларда жумладан иқтисодий соҳада икки томонлама алоқаларни кенагйтиришга доиом урғу бермоқда.