Эрон ва Арманистон мудофаа муносабатлари; Минтақавий геосиёсий ўзгаришларга қарши туришга урғу
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98830-Эрон_ва_Арманистон_мудофаа_муносабатлари_Минтақавий_геосиёсий_ўзгаришларга_қарши_туришга_урғу
Эрон мудофаа вазири Теҳрон ҳукуматининг минтақавий геосиёсий ишларидаги ҳар қандай ўзгаришларга ва минтақадан ташқари иштирокчиларнинг аралашувига қарши эканлигини маълум қилди.
(last modified 2026-02-25T07:09:17+00:00 )
феврал 25, 2026 12:08 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Арманистон мудофаа муносабатлари; Минтақавий геосиёсий ўзгаришларга қарши туришга урғу
    Эрон ва Арманистон мудофаа муносабатлари; Минтақавий геосиёсий ўзгаришларга қарши туришга урғу

Эрон мудофаа вазири Теҳрон ҳукуматининг минтақавий геосиёсий ишларидаги ҳар қандай ўзгаришларга ва минтақадан ташқари иштирокчиларнинг аралашувига қарши эканлигини маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон мудофаа вазири  генерал Азиз Носирзода сешанба куни Теҳронда Арманистон мудофаа вазири Сорен Попикиян билан учрашганида АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга нисбатан тажовузини қоралаш борасида Ереван ҳукуматининг позициясини юқори баҳолаб, икки давлатнинг мудофаа соҳасидаги алоқаларни " чуқур ва кучли" деб таърифлади. У ўз сўзларида Эрон Ислом республикаси минтақа  геосиёсатидаги  ҳар қандай бузилишларга қарши ва хавфсизлик минтақа давлтлари" ўртасидаги ҳамкорлик орқали таъминланиши керак" деб таъкидлади.

Генерал Носирзода шунингдек трансминтақавий иштирокичларнинг аралашуви оқибатлари ҳақида ҳам огоҳлантириб баъзи аралашувлар зарарли ва минтақавий барқарорликка таҳдид солиши  мумкин, деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси урушга интилмайяпти, аммо Эронга уруш юкланса, куч билан ўзини ҳимоя қилади ва душманларига унутмайдиган сабоқ беради, деб изоҳлади Эрон мудофаа вазири.

Арманистон миудофаа вазири ҳам икки давлат ўртасидаги тарихий ва қўшничилик муносабаларига тўхталиб, Эрон ва Арманистон ўртасидаги мудофаа муносабатларининг  ривожланишини муҳим сифатида ҳисоблади ва Теҳроннинг умумий чегаралар барқоралиги учун қўллаб-қувватлаганини қадрлади.

Сорен Папикиян  Арманистон ҳеч қачон тарихий қўшниси учун хавф манбаи бўлмайди ва Эрон барқарорлиги минтақа барқаролигини кафолатлайди, деб аниқлик киритди.