Масъуд Пизишкиён: Эроннинг мудофаа доктринаси ядровий қуролни рад этишдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97572-Масъуд_Пизишкиён_Эроннинг_мудофаа_доктринаси_ядровий_қуролни_рад_этишдир
Эрн Ислом Республикаси президенти Эрон ўзининг асосий эътиқодлари ва мудофаа доктринасига асосланиб, ҳеч қачон ядровий қурол яратишга интилмаган, интилмайди ва ва бундай қилмайди, деб айтди.
(last modified 2025-08-26T12:41:59+00:00 )
август 26, 2025 14:09 Asia/Tashkent
  • Масъуд Пизишкиён: Эроннинг мудофаа доктринаси ядровий қуролни рад этишдир
    Масъуд Пизишкиён: Эроннинг мудофаа доктринаси ядровий қуролни рад этишдир

Эрн Ислом Республикаси президенти Эрон ўзининг асосий эътиқодлари ва мудофаа доктринасига асосланиб, ҳеч қачон ядровий қурол яратишга интилмаган, интилмайди ва ва бундай қилмайди, деб айтди.

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатида Россия ҳукуматининг Эроннинг уранни бойитиш ҳуқуқига оид  позициясини юқори баҳолаб, Эрон Россия билан икки томонлама  ҳамкорликдан ташқари, Евроосиё Иттифоқи, ШҲТ ва БРИКС каби минтақавий ва халқаро ташкилотларни бир томонламаликка самарали қарши туриш учун аъзо давлатлар, хусусан, Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилиш учун қулай платформалар сифатида билишини маълум қилди.

Эрон президенти шунингдек Арманистонга яқинда қилган сафари ҳақида деди: ушбу сафар давомида Арманистон Бош вазири Эрон ва Россиянинг хавотирлари мамлакатнинг Озарбойжон республикаси ва АҚШ билан яқинда бўлиб ўтган музокаралари ва келишувларига тўлиқ  ҳисобга олинганига ишонтирди, бироқ, Эрон ва Россия иштирокидаги 3+3 музокаралар доираси Кавказ минтақасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун янада самарали механизм бўлади, деб изоҳлади.

Россия президенти Аляскада АҚШ президенти билан бўлиб ўтган сўнги музокаралари режаси ва натижаларини тавсифлаб деди: бу учрашувдаги мунозаралар бутунлай Украина муаммоси ҳақида эди.

Путин Москва ва Теҳрон муносабатларини конструктив ва доимий равишда такомллаштириб бораётганига ишора қилиб, жорий йилнинг 6 ойида икки давлат ўртаисдаги товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ўсди, бошқа соҳасидаги ҳамкорлик , жумладан муҳим Рашт -Астара темир йўли қурилиши ҳам изчил ривожланмоқда , деб қўшимча қилди.

Россия президенти Эрон ва Россия ўртасидаги Бушеҳр атом электр станциялари соҳасидаги ҳамкорлик ҳам қониқарли даражада ривожланаётганини тилга олиб, барча техник ҳамкорлик режагидек давом этмоқда ва ушбу электр станцияси учун янги ёқилғиларни ўтказиш ҳам давом этмоқда, деб маълум қилди.

Путин ҳам Эроннинг уранни бойитиш ҳуқуқи Россия нуқтаи назаридан асосий ва аниқ эканлигига тўхталиб, 2231-сонли резолюция бўйича музокараларда ҳам қониқарли хулосага келишига умид билдирди.